Ишлаб чиқариш ходимларини қандай бошқариш керак

preview

«Ишлаб чиқариш компаниясига келганимда катта қийинчиликларга учрадим. Ишчилар интизомни бузишади, сўкиниб гаплашишади. Устига устак ишни виждонан бажармаслик, майда ўғирлик ҳолатлари ҳам тез-тез учрайди.  Атрофда тартибсизлик ҳукмрон. Камига доимий таҳдидлар ҳам янграб туради: «Ишдан бўшаймиз, ишламаймиз. Бу ердан кетсак ишсиз қолмаймиз».

Бу ерда ҳеч қандай билим ёрдам бермайди, фақат улар билан бир тилда гаплаша оладиган кучли раҳбар керак!» 

Корхонада соғлом иш муҳитини қандай яратиш кераклигини HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА тушунтирди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

 Бу хабарда ҳаёт ҳақиқати бор. Масалан, университет битирувчиси бўлган ёш технолог махсус маълумотга ва одоб-ахлоққа эга бўлмаган кучли эркаклар жамоасини «қўлга олиши»ини тасаввур қилиш мушкул. Бундай вазиятда ишчилар орасида шахсий обрўга эга профессионал ва ҳаётий тажрибаси бўлган инсон кўпроқ мос келган бўлар эди. Бундай ходимларни ишбилармонлик этикаси бўйича тренингга таклиф қилиш ҳам ёрдам бериши даргумон. Улар ўзларини бундай «қайта тарбиялаш» усули устидан кулишлари аниқ.

Шунга қарамай, келинг, турли хулқ-атворга эга ходимларга корпоратив хулқ-атвор қоидаларини сингдириш, иш муносабатларини қўполлик ва босимларсиз ўргатиш имконини берадиган баъзи шартларни кўриб чиқсак.

 

Ишлаб чиқариш маданияти

Корхонанинг ўзи ходимларни тегишли иш шароитлари, барча зарур нарсалар билан таъминлаши керак. Бу нафақат керакли ускуналар, материаллар, махсус кийим-бош, балки ҳаво, ёруғлик, гигиена воситалари билан таъминлаш, ишдан кейин ўзини тартибга келтириш имконияти (душ, ечиниш хонаси, чекиш жойи ва бошқалар) ҳамдир. Саришта  завод ошхонасида мазали тушлик, иссиқ ва совуқ сув ҳамда бир марталик стаканлар билан кулер. Танаффус пайтида стол тенниси ўйнаш имконияти. Буларнинг барчаси ходимларингизни компанияга содиқ қилади.

 

Иш жадвали

Ишчиларга стандарт иш жадвалини (5/2) ёки мослашувчан шартларни таклиф қилиш тавсия этилади. Иш вақтидан  ташқари иш ва тартибга солинмаган жадвални иш ҳақи билан компенсация қилиш керак. Умуман олганда, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини, масалан, сменали ишнинг турли вариантларини ҳисобга олган ҳолда иш жадвалининг энг мақбул вариантларини излаш лозим.

12 соатлик смена натижасида одамлар қандай чарчаганини ва хато қилиб, ишни саботаж қила бошлаганини кузатишга ҳам тўғри келган.

 

Хавфсизлик профилактикаси

Ишлаб чиқариш ходимлари учун ишлаб чиқариш ускуналари билан ишлашда хавфсизлик техникаси бўйича дастурлар, қоидалар ва регламентларнинг бажарилишини назорат қилиш керак. Агар иш жараёнида инсоннинг ҳаёти потенциал хавфга дуч келса, масалан, у бензин ташувчи юк машинасини бошқарса ёки катта баландликда ишласа, бундай ҳолатлар учун барча хавф-хатар ва қоидаларни қайд қилиб қўйиш керак. Бу зарарли ишлаб чиқаришдаги ишларга ҳам тааллуқли.

Ушбу регламентларни ишлаб чиқиш ва уларга қатъий риоя қилиш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги учун масъул ходимга эга бўлиш керак.

Кўргазмали қуроллар – ҳар доим ходимларнинг кўз ўнгида бўлган ахборот материаллари («Рухсат берилган – Тақиқланган») яхши самара беради.

Корхонанинг зарур кўникмаларни ишлаб бериш учун ишлаб чиқиш жараёнлари ва критик ҳолатларни ишлаб чиқиш мумкин бўлган ускуналар намуналари, тренажёрлар ва стендларнинг бўлиши унинг кучли томони бўлади. Агар корхонада ишлаб чиқариш таълими устаси бўлса янада яхши.

 

Ходимларнинг саломатлиги ва турмуши ҳақида ғамхўрлик қилиш

Тўлақонли таътил, санаторий-курортларда даволаниш, тиббий суғурта, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, компания товарлари учун чегирмалар ва имтиёзлар ишлаб чиқариш ходимлари учун муҳим жиҳатлар саналади.

 

Мансаб пиллапояларидан юқорилаш имконияти

Кўплаб ишчи мутахассисликлар учун малакани ошириш назарда тутилган. Бу айниқса разрядлар ва тоифалар мавжуд бўлган касбларга тааллуқли (электр чилангари, пайвандчи, машинист, техниклар). Агар компания ўрганиш ва ўсишга ёрдам берса, бу ходим учун муҳим афзаллик бўлади.

Мартаба ўсиши дастурлари – «ишчидан бригадиргача», «бригадирдан смена бошлиғигача» ва ҳоказоларни жорий қилиш мумкин. Иш жойидаги рационализаторлик учун рағбатлантиришлар, маҳсулдорликни ошириш бўйича мусобақалар ҳам самарали натижа беради.

Шундай қилиб, иш берувчи ходимлардан яхши ишни талаб қилиши учун ишлаб чиқариш ходимларини яхши шароитлар, малакали раҳбарлик ва йўл-йўриқлар билан таъминлаши керак.

 

Энди қандай қилиб яхши иш муҳити ва муносабатларни яратишни муҳокама қилсак.

Ишлаб чиқариш ходимларини бошқаришнинг энг яхши усули бу иш жойида хулқ-атвор қоидаларини бузганлик учун жарималарни кўрсатиш билан уларга риоя қилишдир. Бунинг учун исталмаган хатти-ҳаракатларнинг барча турлари Ички меҳнат тартиби қоидаларида санаб ўтилиши керак.

Мен, масалан, ишлаб чиқариш ходимлари учун ИМТҚда бир марталик қўпол қоидабузарликларнинг бундай рўйхати билан тўқнаш келишимга тўғри келган:

  • иш жойида ухлаш;
  • ишга алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан
  • мастлик ёки гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса билан тасдиқланган спиртли ичимлик ҳиди келиб турган ҳолатда келганида ёки ходимнинг бундай ҳолатда эканлигига ишониш учун етарли асослар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўтишни рад этиши;
  • корхонанинг автотранспорт воситасини алкоголли ичимлик ёки гиёҳвандлик моддаси таъсирида мастлик ҳолатида бошқариш тиббий хулоса ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан тасдиқланган ёки ходим бундай ҳолатда эканлигига ишониш учун етарли асослар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўтишни рад этиш;
  • мажбурий даврий тиббий кўрикдан, шунингдек даврий техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқлардан ўтишни рад этиш;
  • ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шу жумладан қоидабузарнинг ўзига ҳам (эҳтимолий ёки юзага келган оқибатлардан қатъи назар, ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш) таҳдид келтириб чиқарган техника хавфсизлиги қоидаларини, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш;
  • иш жойида гувоҳлар томонидан тасдиқланган ёки содир этилган ҳаракатнинг мавжуд объектив далиллари билан (катталигидан ва ходимни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортишдан қатъи назар) иш берувчининг мулкини ўғирлаш (буюмларни ўғирлаш, мол-мулк ёки иш берувчининг молиявий ресурслари);
  • иш вақтини ҳисобга олиш жадваллари ёки иш вақти карточкаларини (бу ҳам ўғирлик деб баҳоланади), касаллик варақалари, йўл варақалари, шартномалар, тўлашга счётлар, ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган иш далолатномалари ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш;
  • ходимнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишидан қатъи назар, иш берувчига, бошқа ходимга, мижозга, ҳамкорга, ҳамкор ташкилот ходимига, етказиб берувчига ёки бошқа жисмоний шахсга нисбатан жисмоний зўравонлик ёки ҳужум таҳдиди;
  • иш берувчининг, бошқа ходимнинг, мижознинг, ҳамкорнинг, ҳамкор ташкилот ходимининг, етказиб берувчининг ва ҳоказоларнинг этник ёки миллатга мансублигига нисбатан ҳурматсизлик муносабатни намоён қилиш;
  • жинсий зўравонлик асосида шилқимликнинг ҳар қандай намоён бўлиши;
  • туҳмат, яъни ёлғон,  бошқа шахслар ёки иш берувчининг обрўсига путур етказадиган уйдирмаларни тарқатиш;
  • ҳақорат қилиш, яъни бошқа ходим, мижоз, етказиб берувчи, ҳамкор ва ҳоказоларнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш;
  • ходимлар томонидан уятли сўзлар ва имо-ишоралардан фойдаланиш, иш вақтида ва иш жойида сўкиниш (кимга қаратилган ёки айтилганидан қатъи назар), умум қабул қилинган одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш;
  • иш жойида қимор, компьютер ўйинлари, планшетлар, телефонлар, интернет ўйинларида иштирок этиш, иш жойида видеороликлар, клиплар, фильмларни томоша қилиш, ходим ёки корхонанинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган китоблар, адабиётлар, интернет манбаларни ўқиш, кроссвордлар, бошқотирмалар ва шунга ўхшаш машғулотлар билан банд бўлиш.

Агар ушбу талабларнинг барчаси ходимга у ишга қабул қилинган вақтда етказилса, доимий назорат қилиш ва қоидабузарликларда жарималарни қўллаш орқали интизом сақланса, уларга риоя қилишни истамаган одамлар сараланади, қолганлари эса бунга кўникишади. Аммо бунинг учун албатта корхона раҳбарларининг қатъияти ва изчиллиги талаб қилинади.

 

Ишлаб чиқариш ходимларини ишга ёллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Ишлаб чиқариш ходимлари учун энг муҳим шартлар – расман ишга жойлашиш ва муносиб иш ҳақидир.

Эълон тузаётганда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратинг:

  • лавозим номи. У тушунарли бўлиши керак, масалан, слотчик эмас, балки омборчи;
  • мажбуриятлар ва талабларни иложи борича қисқа ёзинг;
  • шароитлар ҳақида ҳақиқатни ёзинг: масалан, ҳарорати юқори, иссиқ цехда ишлаш, тоғли ҳудуддаги вахтали иш.

Барқарорлик ва ғамхўрлик ҳақида гапирадиган баъзи шартларни кўрсатинг. Мисол учун, иш ҳақини ўз вақтида тўлаш, таътил миқдори.

Бўш иш ўрнига номзод топилганда қарорни ва ишга жойлашиш учун кейинги қадамларни чўзиб ўтирманг. Агар номзодда бир хил шартларга эга компаниялар ўртасида танлаш имконияти бўлса, у ўзини тезроқ ишга қабул қиладиган жойни танлайди.

 

Эътибор беринг

Кўпроқ фойдали билимлар – «Ходимларни излаш ва саралаш» масофавий ўқитиш курсида! Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақтда ўрганинг.

Курс кимларга мўлжалланган:

  • энди иш бошлаётган HR-мутахассисларга;
  • ходимларни излаш, саралаш ва мослаштириш функцияларини ўзлаштирмоқчи бўлган HR-мутахассисларга;
  • ходимларни саралаш ва мослаштиришда иштирок этадиган ўрта бўғин менежерларига;
  • ходимларни бошқариш тизимини малакали қуришни ва ходимларининг малакасини ривожлантиришни истаган менежерларга.

Кўпроқ билишни истайман! (Rec: ёзиб олинган курс).