Меҳнат шартномасига қўшимча битимни қандай расмийлаштириш мумкин
Тавсияда:
– қўшимча битим қандай ҳолларда тузилади;
– қўшимча битимни қандай тўғри тузиш ва расмийлаштириш керак;
– қўшимча битимни рўйхатга олиш лозимми;
– масофадан туриб ишлашда қўшимча битим қандай расмийлаштирилади.
Қўшимча битим қандай ҳолларда тузилади
Қўшимча битим қуйидаги ҳолатларда тузилади:
- меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартлари ўзгарганида;
- бошқа доимий ишга ўтишда;
- меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойи ўзгарганда;
- иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жой ўзгарганда МК 149-м. 2-қ.;
- меҳнат шартномасига етишмаётган реквизитлар билан тўлдирилганида
