Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади
Тавсияда:
– иш қидириш даври учун ўртача иш ҳақини тўлаш ҳолатлари;
– иш қидириш даврида ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– иш қидириш даврида ўртача иш ҳақини тўлаш мажбурияти.
Иш қидириш даврида ўртача иш ҳақи қайси ҳолатларда тўланади
Ходим билан меҳнат шартномасида келтирилган шартларга мувофиқ бекор қилинганда иш қидириш давридаги ўртача иш ҳақини ( ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги ҳоллатда тўлаб беринг МК 67-м.:
- ходимнинг иш берувчи билан биргаликда бошқа ҳудудга кўчиб ишлашни рад этиши;
- ходимнинг соғлиғи сабабли тиббий ҳулосасига кўра бошқа ишга ўтишни рад етиши, унинг соғлигига зарар етмайдиган ёки тегишли ишнинг иш берувчида йўқлиги
- технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, иш (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши муносабати билан ташкилот ходимларининг сони ёки штатлари ўзгариши;
- ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) унинг муассислари ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилиши;
- малакаси етарли эмаслиги сабабли бажарилган ишларга мос келмаслиги;
- илгари ушбу ишни бажарган ходимнинг шу ишга қайта тикланиши;
- ташкилотни тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
- корхонанинг раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганда.
Иш қидириш даврида ўртача иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади
Собиқ ходимга иккинчи ой учун ўртача иш ҳақини, агар у мазкур ой давомида ишга жойлашмаган тақдирда тўлаб беринг . Тўловни унинг ёзма аризасига асосан амалга оширинг.
Ой тугагандан сўнг янги иш жойи бўйича ёзувлар мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун ундан меҳнат дафтарчасини (нусхасини олинг) ёки электрон меҳнат дафтарчасининг нусхасини тақдим этишни сўранг.
Маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун my.mehnat.uz адреси бўйича электрон меҳнат дафтарчасининг уникал рақамини киритинг ёки мобиль телефон ёрдамида QR кодни сканерланг .
Собиқ ходим учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақини олиши мумкин, агар у:
- ишдан бўшатилгандан кейин 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса;
- учинчи ойнинг охирига қадар ишга жойлашмаган бўлса.
Ходим ўртача иш ҳақини олиши учун ундан қуйидагиларни тақдим этишини сўранг:
- маҳаллий меҳнат органидан маълумотнома;
- тўловни олиш учун ариза;
- меҳнат дафтарчаси (унинг ксеронусхасини олингг) ёки электрон меҳнат дафтарчасининг нусхасини.
Маълумотларнинг тўғрилигини текшириш учун электрон меҳнат дафтарчасининг ноёб рақамини my.mehnat.uz манзилга киритинг ёки mobil телефонингиз ёрдамида QR- кодини сканерланг.
Иш қидириш давридаги иккинчи ва учинчи ойлар учун ўртача иш ҳақи миқдори ишдан бўшатиш нафақаси суммаси аниқланадиган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда ҳисоб-китобга ишдан бўшатиш нафақаси ва огоҳлантириш муддати ўрнига тўланадиган пуллик компенсация суммалари киритилмайди.
Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида бу ерда қаранг: «Ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисоб-китоб қилинади».
Нима учун ўртача иш ҳақини тўлаш шарт
Агар собиқ ходимга иш қидириш давридаги иккинчи (учинчи) ой учун ўртача иш ҳақи тўлаш лозим бўлса ва у барча зарур ҳужжатларни тақдим этган бўлса, унда ушбу тўлов албатта амалга оширилиши шарт. Акс ҳолда иш берувчига нисбатан уни тўлаб бериш тўғрисида кўрсатма берилиши, шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
49-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарлик қўлланиши мумкин.
Агар ўртача иш ҳақи муддатида тўлаб берилмаган бўлса, ходим назорат қилувчи органларга ёки судга мурожаат қилишини кутмасдан тўловини амалга оширинг.
- Иш қидириш даврида ишдан бўшатиш нафақаси ва ўртача иш ҳақи қандай тўланади
- Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак
- Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак
- Ишдан бўшатишда ходим билан қандай ҳисоб-китоб қилинади
- Иш берувчи билан бошқа жойга кўчишни рад этган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби


Канал в телеграм