Узоқ вақт ишда бўлмаган ходимни қандай ишдан бўшатиш керак
«Ходим ноаниқ сабабларга кўра узоқ вақт ишга чиқмаяпти, телефон қўнғироқларига ва электрон мессенжерлардаги хабарларга жавоб бермаяпти. Директор у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга қарор қилди.
Узрли сабабларсиз ишда бўлмаслик (прогул) – бу ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларининг бузилишидир. Яъни, прогул интизомий қилмиш ҳисобланиб, ўз навбатида ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади,
. МК
кўра, қуйидагилар интизомий жазо чоралари ҳисобланади: ҳайфсан, жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш. Ходимларнинг алоҳида тоифалари МК
кўрсатилмаган бошқа жазо чораларини қўллаган ҳолда махсус интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шундай қилиб, иш берувчи интизомий жазо чораси сифатида прогулчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Бироқ ходим номаълум сабабларга кўра узоқ вақт ишда бўлмаган тақдирда, ўзининг нозик жиҳатлари бўлиб, улар сабабли иш берувчининг МК
келтирилган жазо чорасини қўллашнинг стандарт тартиб-таомили доирасидан чиқишига тўғри келади. Вазиятни қонунга кўра ҳал қилиш учун иш берувчи қандай стратегияга амал қилиши кераклиги – қуйида тавсия қилинадиган йўриқномада.
1. Ходимнинг ишда йўқлик фактларини ҳужжатлар билан қайд қилинг.
Буни ходим ишга келмаган биринчи кундан бошланг. Ишга чиқмасликларни табелда ёки сизнинг ташкилотда юритиладиган ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш ҳужжатида белгиланг. Ишда бўлмаганлик сабаблари аниқлангунга қадар табелда аниқланмаган сабабларга кўра ишга келмаганликни билдирувчи ҳарфли ёки рақамли кодни қўйинг, масалан, “НН”. Сўнг, агар сабаблар узрсиз бўлса, илгари қўйилган кодни ўчириб ташлаш йўли билан уни прогулни билдирувчи кодга алмаштиринг (масалан, “ПР”).
Ходимнинг иш жойида бўлмаганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатларни йиғинг. Бу ходимнинг бевосита бошлиғининг доклад хати ёки рапорти, компания ходимларининг келиш-кетишини қайд этувчи ҳужжатлар: ўтказиш пунктидаги ҳисобга олиш журналлари, автоматик ўтказиш назорат тизимидан чоп этилган маълумот ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Гувоҳлар иштирокида ходимнинг иш жойида йўқлиги тўғрисида далолатномалар тузиш ортиқча бўлмайди. Далолатнома ихтиёрий равишда тузилади. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:
- номи ва тузилган санаси;
- ходимнинг ФИО, лавозими ва у ишлайдиган бўлинма;
- ходим ишда бўлмаган сана ва аниқ давр. Масалан, “2023 йил 22 январь 9:00 дан 18:00 гача” .
Далолатномани тузишда иштирок этганларнинг ФИО, лавозимларини кўрсатинг (иложи бўлса камида учта одам). Далолатномага ўз фамилияларининг қаршисига имзо қўйишсин.
Ҳужжатларни доимо йиғиш керак, қанчалик тез-тез – қонун томонидан белгиланмаган. Ходим ишга келмаган биринчи кунлари буни ҳар куни қилган маъқул. Агар ходимнинг ишга келмаслиги узоққа чўзилса, прогулларни ҳужжатлар билан ҳафтада бир марта ёки ойда бир марта тасдиқлаш мумкин.
2. Ходимнинг ишда бўлмаганлиги сабабларини аниқлаш учун чоралар кўринг.
Прогул учун ходим билан меҳнат шартномасини фақат ходим узрсиз сабабларга кўра ишга келмаган тақдирдагина бекор қилиш мумкин. Шунинг учун қонун иш берувчига ходимдан ишга келмаганлигининг ёзма тушунтиришини талаб қилиш мажбуриятини юклайди. Бу интизомий жазони қўллашнинг асосий шартларидан бири,
. Аммо ходим иш жойига келмаса ва алоқага чиқмаса, ундан тушунтириш олиш қийин бўлади. Шунга қарамай, иш берувчининг бундай тушунтиришни олиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришига тўғри келади. Бунинг учун ходим билан боғланишнинг барча мумкин бўлган усулларидан фойдаланинг.
Биринчи навбатда унга почта орқали телеграмма ёки ишга келиш ва ишга чиқмаганлигига ёзма тушунтириш бериш талаби билан хат юборишни тавсия қиламиз. Ходимни, агар муайян вақт давомида ундан жавоб келмаса, иш берувчи ўзининг ҳатто меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жазони қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиши ҳақида огоҳлантиринг. Агар хабарни хат сифатида жўнатадиган бўлсангиз, уни топширилганлиги ҳақида маълум қилиш хизмати ва ичига солинганлар рўйхати билан расмийлаштиринг. Хат ичига солинганлар рўйхати хат мазмунини: ходимнинг ўзининг ишда бўлмаганлиги юзасидан тушунтириш бериши лозимлиги ҳақида ҳақиқатан хабардор қилинаётганини тасдиқлаш учун керак.
Хат ёки телеграммани ходимнинг меҳнат шартномасининг реквизитларида кўрсатилган яшаш жойи бўйича манзилига юборинг. Агар сиз ходим ҳақиқатда бошқа жойда яшаши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлсангиз, почта жўнатмасини сизга маълум бўлган барча манзилларга юборинг.
Шунингдек ташкилот ходимлари орасидан иш берувчининг вакилларини ходимнинг яшаш жойи бўйича ташриф билан юборишингиз мумкин, улар хабарномани ходимнинг қўлига бериб, ўша жойнинг ўзида тушунтириш оладилар. Агар ходимнинг ўзи бўлмаса, вазиятга ойдинлик киритиши мумкин бўлган бошқа шахслар: унинг оила аъзолари, қўшнилари, участка нозири, маҳалла қўмитасининг вакиллари ва бошқалар билан гаплашадилар. Ташриф натижаларини далолатнома билан қайд қилиш ва суҳбат ўтказилган барча шахсларни у билан қўл қўйдириб таништириш керак. Бундай тартиб-таомил почта орқали юборилган тушунтириш бериш тўғрисидаги хабарнома олувчи томонидан олинмаганлиги сабабли иш берувчига қайтарилган тақдирда керак бўлади.
Юқорида кўрсатилган чораларга қўшимча равишда ходимга мунтазам равишда қуйидагиларни юборинг:
- маълум бўлган барча телефон рақамларини, шу жумладан электрон мессенжерлар орқали СМС-хабарларини;
- электрон почта орқали (ходимнинг бундай почтаси бор бўлса) ўзининг ишда бўлмаганлигига тушунтириш бериши талаб қилинган хатларни.
Меҳнат шартномасини ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади,
. Шунинг учун ходимга касаллик варақаси очилган ёки очилмаганлигини билиш учун унинг яшаш жойи бўйича поликлиникага иш берувчининг номидан ёзма талаб юбориш мақсадга мувофиқ. Ёки иш берувчининг вакилларининг тиббий муассасага бориши ва ҳаммасини жойида аниқлашини ташкил қилиш керак.
Агар ходим ишга келмаган, алоқага ҳам чиқмаган ва ўзининг ишда бўлмаганлигини почта хабарномасида кўрсатилган муддатда тушунтирмаган бўлса, ходимдан тушунтириш олиш имконияти йўқлиги тўғрисида далолатнома тузинг. Шундан кейин ходим томонидан узоқ давом этган прогул билан ифодаланган меҳнат мажбуриятларининг бузилганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштиришга ўтишингиз мумкин.
Ходим аниқланмаган сабабларга кўра ишга чиқмаган тақдирда, қонун у билан меҳнат шартномасини бекор қилишни мажбурий тартибда талаб қилмайди. Интизомий жазони қўллаш ёки қўлламаслик – тўлиқ иш берувчининг ихтиёрида. Судда кўриладиган тақдирда, суд ходимнинг ишда бўлмаганлиги сабабларини аниқлайди. Уларни узрли деб ҳисоблагач, суд меҳнат шартномасини бекор қилишни ғайриқонуний деб тан олади ва ходимни аввалги ишига тиклайди. Шунинг учун, агар эртами, кечми ходим ишга келиши ва ўзининг ишда бўлмаганлигининг узрли сабабларини тақдим этиши хавотири бўлса, иш берувчи у билан меҳнат муносабатларини сақлаб қолишга ҳақли. Бу молиявий харажатларни келтириб чиқармайди. Ишга келмаган кунларга ҳақ тўланмайди. Ишга келмаган ходимнинг ўрнига муддатли шартнома асосида бошқа ходимни қабул қилиш,
ёки ташкилотдаги ишлаётган ходимлардан бирини вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ўтказиш ёки мажбуриятларини унга юклаш йўли билан расмийлаштириш мумкин,
.
Агар ишлаб чиқариш зарурияти бўлса, ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказиш мумкинми, экспертнинг жавобида.
3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосини белгиланг
Айбдор ходим билан интизомий жазо чораси сифатида меҳнат шартномасини қуйидаги 2 асосга кўра бекор қилиш мумкин: меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол,
, ёки мунтазам равишда бузганлик учун,
.
Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ушбу асос бўйича ишдан бўшатишнинг асосий шарти – ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўладиган бир марта қўпол равишда бузишлар рўйхати бўлиши ва бундай қоидабузарликлар жумласида прогул кўрсатилган бўлиши керак.
Ташкилот раҳбарига нисбатан меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузишлар рўйхати унинг ташкилот мулкдори билан меҳнат шартномасига киритилади. Шунингдек ходимларнинг алоҳида гуруҳлари (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар, давлат органлари хизматчилари ва бошқалар) бундан мустасно бўлиб, уларни мазкур асосга кўра ишдан бўшатиш интизом тўғрисидаги низомлар ва қоидаларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳақида биз “Жазо сифатида ходимни лавозимидан тушириш мумкинми” мақоласида ёзганмиз.
Ички меҳнат тартиби қоидалари раҳбар томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади,
.
.Шундай қилиб, ходимни МК 161-моддаси 2 қисмининг 5 бандига кўра қонуний равишда ишдан бўшатиш учун:
- ташкилотда тегишли равишда расмийлаштирилган ички меҳнат тартиби қоидалари бўлиши керак,
. Агар компанияда ходимларнинг вакиллик органи бўлмаса нима қилиш керак ва бундай ҳолатда қоидаларни қандай тасдиқлаш кераклиги ҳақида – мақолада ўқинг: Иш берувчининг локал ҳужжатларини қандай ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш керак. - ички меҳнат тартиби қоидаларида бир марта содир этилганлиги учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга сабаб бўладиган ножўя ҳаракатлар рўйхати белгиланган бўлиши керак, Олий Суд Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 36 банди;
- меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузишлар жумласига прогул киритилган ва ходимнинг иш жойида узрсиз сабабларга кўра қанча вақт бўлмаганлиги (тўла иш куни давомида ёки иш кунининг бир қисмида ва шу каби) прогул деб топилиши белгилаб қўйилган, Олий Суд Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 38 банди.
Агар ушбу талабларнинг биттасига бўлса ҳам амал қилинмаган тақдирда, меҳнат шартномасини МК 161-моддаси 2 қисмининг 5 бандига кўра бекор қилиш белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга оширилган деб ҳисобланади. Бу эса ишдан бўшатишнинг ғайриқонуний деб тан олиниши ва ходимнинг, унга етказилган зарарни қоплаган ҳолда, ишга тикланишига олиб келиши мумкин.
Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш
Ушбу асосга кўра, агар ходимнинг прогули – бу аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран содир этилган интизомий ножўя ҳаракат бўлган тақдирда, ишдан бўшатиш мумкин.
Интизомий жазони қўллаш муддатлари ҳақида унутманг.
Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди,
.
Ходим узоқ вақт ишда бўлмаганда “узоқ давом этаётган прогул” назарда тутилади. Шунинг учун интизомий қилмиш аниқланган пайт деб ходим ишга чиқмаган биринчи қайд этилган кун эмас, балки унинг ишга чиқмаганлиги сабабларини аниқлаш тугаган пайт назарда тутилади. Айнан шу санадан интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор қилиш учун бир ойлик муддатни санаш бошланади.
Агар “прогулчи” ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилаётган куни ҳам ишга келмаса, у билан меҳнат шартномаси ишга чиқмай қўйган биринчи кунидан олдинги охирги иш кунидан бекор қилинади, Олий Суд Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 39 банди.
4. Меҳнат шартномасини бекор қилишни ходимларнинг вакиллик органи билан келишинг
Ходимнинг айбли ҳаракатлари учун меҳнат шартномасини бекор қилишда, агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитасининг ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш лозим,
.
Касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида иш берувчининг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак. Агар ушбу муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси ўзининг қарори ҳақида хабар қилмаса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат шартномасини бекор қилишга рози бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўзининг ташаббусига кўра ходимни ишдан бўшатишга ҳақли эмас. Аммо бу масалани такрор кўриб чиқиш учун касаба уюшмаси қўмитасига қайта тақдимнома юборишга ҳалақит бермайди. Меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш тартиб-таомилининг ўзи ва бу тартиб-таомилнинг барча ташкилий жиҳатлари ҳақида батафсил қуйидаги мақолаларда ўқинг:
Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ижобий қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
5. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантиринг
Иш берувчи ходимни у билан меҳнат шартномасини унинг айбли ҳаракатлари муносабати билан бекор қилиш тўғрисида камида уч кун олдин ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт,
. Аммо ишда йўқ бўлган ходимни шахсан огоҳлантиришнинг иложи йўқлиги сабабли, яна почта хизматидан фойдаланиш керак. Огоҳлантиришни ходимнинг уй манзилига телеграмма ёки топширилганлиги ҳақида маълум қилинадиган ва ичига солинганлар рўйхати бўлган буюртма хати билан жўнатинг. Квитанциялар ва почта бланкларини сақлаб қўйинг.
Вариант сифатида қонун иш берувчига ўз ихтиёрига кўра огоҳлантириш муддатини унинг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришига рухсат беради,
. Ушбу миқдор (сумма) ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга тўланиши лозим бўлган тўловлар таркибига киритилади,
.
6. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг.
Буйруқ ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида бўлади. Буйруқда қуйидагиларни кўрсатинг:
- ходим томонидан интизомий қилмиш, хусусан узрли сабабларсиз узоқ давом этган прогулни содир этилиши шароитлари;
- меҳнат шартномасини бекор қилишнинг МК 161-моддаси 2 қисмининг 5 бандининг ифодасига аниқ мувофиқ бўлган асоси;
- ички меҳнат тартиби қоидаларининг прогулни, содир этилганлиги учун ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш сифатида назарда тутувчи банди.
Буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш куни деб прогулнинг биринчи кунидан олдинги охирги иш куни ҳисобланишини белгиланг, Олий Суд Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 39 банди.
Масалан, ходим 1 февралдан 1 апрелгача бўлмаган. У ишга чиққан охирги кун 31 январь бўлган. 1 апрелда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган. Демак, меҳнат шартномасини бекор қилиш куни 31 январь, буйруқ чиқарилган кун – 1 апрель бўлади.
Ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруқ унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади,
. Бундай буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади,
. Бундан ташқари, бу меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ экан, бундай буйруқнинг нусхасини ишдан бўшатилган ходимга бериш керак,
. Аммо, агар меҳнат шартномаси бекор қилинаётган куни ҳам ходим ишга келмаса, иш берувчи обеъктив сабабларга кўра ходимни буйруқ билан шахсан таништира олмайди ва буйруқ нусхасини унинг қўлига топшира олмайди. Шунинг учун буйруқда ушбу маълумотни ҳам акс эттиринг.
Шу билан бирга иш берувчи ходимни буйруқ билан таништириш ва унинг нусхасини бериш тўғрисидаги қонун талабини бажариш учун барибир буйруқни ходимга етказиши керак. Бунинг учун буйруқнинг нусхасини почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги билдиришнома билан почта орқали жўнатинг, Олий Суд Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 6 бандининг 5 хатбошиси. Хат ичидагиларни рўйхатга олинг, квитанциялар ва почта бланкларини сақлаб қўйинг. Почта жўнатмаси билан бир қаторда буйруқ нусхасини юборишнинг бошқа усулларидан ҳам фойдаланишга йўл қўйилади. Масалан, электрон, интернет тармоғи ва бошқа шунга ўхшаш алоқа воситалари ёрдамида, Олий Суд Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 6 бандининг 6 хатбошиси. Ходим бундай хабарномани олганлиги ҳолати иш берувчи ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини топшириш мажбуриятини бажарган деб ҳисоблашга асос бўлади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни my.mehnat.uz да Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказинг.
7. Ходимнинг меҳнат дафтарчасини тўлдиринг
Агар ходимнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси бўлса, унга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни киритинг. Ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига киритилган иши тўғрисидаги маълумот (ёзув)ларни ташкилот раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва ташкилот ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланг, 402-сонли Йўриқноманинг 3.1 банди.
Ходимнинг меҳнат дафтарчасида ишдан бўшатишнинг асосини кўрсатманг. Амалдаги қонунчилик буни тақиқлайди. Акс ҳолда сиз аввалги ёзувнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида бошқа ёзувни киритишингиз шарт бўлади.
Тўғри: «Меҳнат шартномаси бекор қилинди».
Нотўғри:
«Прогул учун меҳнат шартномаси бекор қилинди»;
«Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол (мунтазам) равишда бузганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинди»;
«Меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2 қисмининг 5 банди (4 банди) бўйича бекор қилинди».
Электрон меҳнат дафтарчаси my.mehnat.uz да ходимнинг меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказиш, ўзгартириш ва бекор қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади. У ердан электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани чоп этиш мумкин.
8. Ходимга берилиши лозим бўлган барча ҳужжатларни йиғинг
Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини (электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани), шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт,
.
Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлса, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт. Иш берувчи бундай билдиришнома юборилган кундан эътиборан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.
Ходимлар томонидан ўз вақтида олинмаган меҳнат дафтарчасини ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида, ташкилот ходимлар бўлимида 2 йил давомида сақланг. Ушбу муддат ўтгандан кейин меҳнат дафтарчаси ташкилотнинг архивига ўтказилади ва у ерда 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг уни йўқотиб юбориш мумкин, 29.01.1998 йилда АВ томонидан 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 5.2 банди.
Агар ходим меҳнат дафтарчасини сўраб келса, уни уч кундай кечиктирмай бериш лозим,
.
Демак, ишдан бўшатишни расмийлаштиргач:
- меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси ва электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани тайёрланг;
- иш берувчининг номидан ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд уни почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома тузинг. Унга ташкилот раҳбарининг ёки ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ваколатли шахснинг имзосини қўйдиринг;
- ходимга почта орқали буйруқнинг нусхаси, электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма ҳамда меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ҳақида билдиришнома юборинг. Почта жўнатмасини олинганлиги ҳақидаги билдиришномани буюртма ҳат ва унинг ичидаги ҳужжатлар ва уларнинг реквизитлари кўрсатилган руйхат билан расмийлаштиринг.
- Почта жўнатмаси билан бир қаторда ходимга барча ҳужжатларни электрон, интернет тармоғи ва бошқа шу каби алоқа воситалари орқали ҳам юборинг.
9. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг
Ҳисоб-китоб ходимга тўланадиган қуйидаги тўловларни ўз ичига олади:
- охиригача олинмаган иш ҳақи;
- ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар;
- меҳнат қонунчилиги ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар. Бу ҳақида қуйидаги нашрда батафсил ёзганмиз: Ишдан бўшатиш чоғида “ходим билан ҳисоб-китоб” нималарни ўз ичига олади
Ходимга тўланиши лозим бўлган барча тўловларни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган куни тўлаш лозим. Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли тўловларни (суммаларни) ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўлаш керак,
. Иш ҳақини нақд пулда тўлашда, ушбу уч кун иш берувчига банк муассасаларининг иш хусусиятларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банкдан пулларни олиш имконини беради.
Иш ҳақи ходимнинг банк пластик картасига ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда – меҳнат шартномаси бекор қилинадиган куни унинг картасига тегишли пул маблағлари миқдорини (суммасини) ўтказинг.
Ходимни меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ишдан бўшатишмоқчи, аммо бунинг учун асослар етарли эмас. Ходим эса ишдан бўшатилган тақдирда судга мурожаат қилиши ҳақида аллақачон огоҳлантирган. Унинг ишга тикланиши қандай моддий оқибатларга олиб келиши мумкин? Оддий қилиб айтганда, агар ишдан бўшатиш ноқонуний деб топилса, иш берувчи кўп пул «йўқотадими»?.
– Ҳақиқатдан ҳам, ходим меҳнат шартномасининг бекор қилиниши устидан, шу жумладан суд тартибида ҳам шикоят қилиши мумкин
. Агар суд ишдан бўшатишни ноқонуний деб топса, иш берувчи ходимга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашига тўғри келади.
Моддий зарарни қоплаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини тўлаш
. Амалиётда суд меҳнат шартномасини ноқонуний бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ўртача бир неча ойда кўриб чиқади. Баъзан бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Шу тариқа, иш берувчи ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб суд қарор қабул қилгунга қадар ўртача иш ҳақини тўлаб беради; - меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни: мутахассисларнинг маслаҳатлари, адвокатни жалб қилиш, ишни юритиш харажатларини ва бошқаларни қоплайди
. Албатта, ходим бу харажатларни керакли ҳужжатларни тақдим этиш орқали тасдиқлаши керак бўлади.
Маълумот учун. Суд «ютқазган томон»дан «ютган томон»га вакилнинг ёрдами учун тўлашга доир харажатларни оқилона миқдорларда ундириб беради
.
Маънавий зарарга келсак, ходим маънавий азобларини унинг ўзи баҳолайдиган ҳар қандай суммани талаб қилиши мумкин. Маънавий зарарни қоплаш миқдори бўйича юқори чегара йўқ, лекин энг ками бор – камида ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи
. Одатда, суд айнан шу суммани тўлаб беришга ҳукм чиқаради. Лекин истиснолар ҳам бўлиб туради.
Ноқонуний ишдан бўшатишнинг оқибатлари
Суд жараёни тугаганидан кейин ходимнинг ўзи бошқа бу ташкилотда ишлашни хоҳламаслиги мумкин. У ҳолда у ишга тиклаш ўрнига, унга камида 3 ойлик иш ҳақи миқдорида пул тўлашни сўраши мумкин. Расман бу «қўшимча компенсация» деб номланади. Нима учун қўшимча? Чунки у моддий ва маънавий зарарни қоплашдан ташқари амалга оширилади.
Мисол учун, ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи – 5 млн сўм. Меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан суд қарор чиқаргунига қадар 2 ой ўтди.
Мажбурий прогул вақти учун тўлов 2 ойлик ўртача иш ҳақини ташкил этади: 5 х 2 = 10 млн сўм.
Ходим ишга қайта тиклаш ўрнига 3 ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча компенсация беришни сўради: 5 х 3 = 15 млн сўм.
Суд ходимга маънавий зарар учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация тайинлади: 5 млн сўм.
Шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни ҳисобга олмаганда, олинган рақамларни жамлаб, 30 млн сўм оламиз.
Агар ходим ишга тикланганидан кейин ташкилотда ишлашни давом эттирса, қўшимча компенсация тўланмайди. Аммо шунда ҳам иш берувчи унга 15 млн сўм қарз бўлади + шикоят қилиш харажатлари.
Агар иш берувчи аппеляция берса ва ютса? Ходимдан унга тўланган суммани қайтариб олиш мумкин бўладими?
Бу жуда қийин бўлади. Умумий қоидага кўра, агар аллақачон ижро этилган суд ҳужжати бекор қилинса, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундирилган нарсаларнинг барчаси жавобгарга қайтариб берилиши керак. Бу «Ҳал қилув қарорининг қайтарма ижроси» деб номланади
.
Аммо меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича истисно амал қилади. Ушбу ҳолатда, агар бекор қилинган суд ҳужжати даъвогар берган сохта маълумотларга ёхуд у тақдим этган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, суд ҳужжатининг қайтарма ижросига йўл қўйилади
.
Яъни, агар ходимингиз биринчи инстанция судида иш юритиш жараёнида сохта маълумотлар берган ёхуд қалбаки ҳужжатларни тақдим этган бўлса ва улар асосида унинг фойдасига қарор қабул қилинган бўлса, сиз унга тўланган суммаларнинг қайтарма ижросини талаб қилишингиз мумкин. Агар бундай далиллар ошкор этилмаса, сиз пулни қайтариб ололмайсиз.
- Меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
- Мулкдорлар томонидан ўз корхонаси директорини ишдан бўшатиш тартиби
- Ишдан бўшатиш нафақаси: кимларга, қачон ва қандай тўлаш керак
- ЯММТ ёрдамида ходимни ишдан бўшатиш ҳақида қандай хабардор қилиш керак
- Иш қидириш даврида ишдан бўшатиш нафақаси ва ўртача иш ҳақи қандай тўланади


Канал в телеграм