Бошқа ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади
Тавсияномада:
– меҳнат шартномаси тарафларининг бошқа ишга ўтказиш ҳуқуқи;
– вақтинча бошқа ишга ўтказиш;
– вақтинча ўтказиш муддати;
– ходимнинг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш;
– ходимнинг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш;
– иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш;
– иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш;
– бошқа ишга доимий ўтказиш;
– бошқа ишга доимий ўтказишни расмийлаштириш;
– қонунга хилоф равишда ўтказиш учун жавобгарлик.
Ўтказишнинг икки тури бор – вақтинча ва доимий. Ходимнинг меҳнат вазифаси ўзгарганда, масалан, унга бошқа мутахассислик, малака, лавозим бўйича иш топширилганда, бошқа ишга ўтказиш расмийлаштирилади.
Меҳнат шартномаси тарафларининг бошқа ишга ўтказиш ҳуқуқи
Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасида шартланмаган ишни бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас. Шу билан бир вақтда ходим ҳам иш берувчидан бошқа ишга ўтказишни талаб қилишга ҳақли эмас. Бироқ истиснолар мавжуд.
Жадвал
Бошқа ишга ўтказиш қачон расмийлаштирилади
Вақтинча ўтказиш
Ходимнинг розилиги билан ўтказиш. Умумий қоидага кўра, ходимни вақтинча бошқа ишга фақат унинг розилиги билан ўтказиш мумкин,
. Вақтинча ўтказишнинг энг узоқ муддати – 1 йил.
Вақтинча ўтказишнинг энг узоқ муддатидан истисно – ходим йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ўтказилган вазият. Бундай ҳолатда ходим аввалги ишига қайтади, вақтинча ўтказиш муддати эса асосий ходим ишга чиққанда тугайди.
Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, ходимга авалги иши берилади. Агар ходим аввалги ишига қайтмаса ёки унга аввалги иши тақдим этилмаса, вақтинча ўтказиш доимий деб ҳисобланади.
Ходимнинг розилигисиз ўтказиш. Иш берувчи ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиши мумкин,
. Аммо ходимни ҳар қандай ишга ўтказиб бўлмайди. Ходимни унинг соғлиғи ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишга ўтказиш мумкин эмас.
Иш берувчининг розилигисиз ўтказиш. МК иш берувчи ходимни унинг илтимосига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиши шарт бўлган ҳолларни белгилайди,
. Асосий талаби – ходимнинг бошқа ишга ўтказиш учун сабаблари узрли бўлиши керак. Демак, ходимни унинг илтимосига кўра бошқа ишга ўтказинг, агар:
- ходимга соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат шароитлари енгилроқ, ноқулай ишлаб чиқариш омилларини истисно этадиган иш лозим бўлса. Агар ходим бундай ўтказишни илтимос қилаётган бўлса, унинг зарурлигини тиббий хулосани тақдим этиш билан асослаши керак;
- ҳомиладор аёл вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган ишга ўтказишни илтимос қилса. Ходим аёл ўтказиш учун асос – тиббий хулосани тақдим этиши керак;
- 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасининг бири ёки васийси болани парваришлаётгани учун аввалги ишда ишлаши мумкин бўлмаса;
- ходимнинг узрли сабаблари бўлса. Бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати қонунчиликда белгиланмаган. Шунинг учун тушунмовчилик ва низоларни олдини олиш учун жамоа шартномасида ўз рўйхатингизни белгилашингиз мумкин. Агар компанияда бундай шартнома бўлмаса, иш берувчи рўйхатни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқлаши мумкин.
Вақтинча ўтказиш муддати
Вақтинча ўтказишнинг энг узоқ муддати – 1 йил. Агар ходимни вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ўтказаётган бўлсангиз, у ҳолда у ходим ишга чиққунга қадар.
Истисно: ишлаб чиқариш зарурияти ва бекор туриб қолишлар муносабати билан ўтказишлар. Улар бир календарь йил давомида жами 60 календарь кундан ошиши мумкин эмас.
Сиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатини бир нечта усуллар билан белгилашингиз мумкин:
- Вақтинча ўтказишнинг умумий давомийлигини: кунларда, ойларда, йилларда кўрсатиш. Масалан, ишнинг бошланиш санаси – 2023 йил 20 июль, ўтказиш муддати – бир ой. Мазкур ҳолатда вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати 2023 йил 20 августда тугайди, келаси иш куни, яъни 2023 йил 21 августда иш берувчи ходимга аввалги ишини тақдим этиши шарт.
- Ходим қайси ишга ўтказилган бўлса, ўша ишни бажариш бошланадиган календарь санани ва ўтказиш муддати тугайдиган календарь санани белгилаш. Масалан: 2023 йил 20 июлдан 2023 йил 15 сентябрга қадар, қўшиб ҳисоблаган ҳолда.
- Содир бўлиши билан бошқа ишга ўтказиш муддати тугайдиган ҳодисани белгилаш. Масалан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, хизмат сафарида, ҳарбий йиғинларда ва ҳоказоларда бўлиш муносабати билан вақтинча бўлмаган ходимнинг ишга чиқиши. Бекор туриб қолишда ёки ишлаб чиқариш зарурияти бўлганда ходимни бекор туриб қолиш ёки ишлаб чиқариш заруриятининг сабаблари бартараф этилгунга қадар вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин.
Ходимнинг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Иш берувчи ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиши шарт, агар бундай ўтказиш қуйидагилар муносабати билан зарур бўлса:
- тиббий хулосага кўра ходимнинг соғлиғининг ҳолати;
- тиббий хулосага кўра ходим аёлнинг ҳомиладорлиги;
- 2 ёшга тўлмаган болани парваришлаш;
- локал тартибда белгиланган узрли сабаблар мавжуд бўлганда ходимнинг илтимоси.
Ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра вақтинча ўтказиш
Иш берувчи ходимни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно қилувчи ишга ўтказиши шарт. Аммо ходим тиббий хулоса тақдим этиши керак, унга мувофиқ ўтказиш муддати белгиланади,
.
Ҳомиладор ходиманинг талабига кўра вақтинча ўтказиш
Ҳомиладор ходимага тиббий хулоса асосида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш нормасини камайтиринг ёки енгилроқ, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно қилувчи ишга ўтказинг. Ўтказиш даврида унинг аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолинг.
Иш берувчи ҳомиладор ходим аёлнинг, агар унда тегишли тиббий хулоса бўлса, енгилроқ ишга ўтказиш ҳақидаги илтимосини рад этишга ҳақли эмас.
Ҳомиладор аёлни енгилроқ ишга ўтказиш масаласи ҳал этилгунига қадар, шунингдек, агар корхонада мос келадиган иш бўлмаса, уни бунинг оқибатида қолдирилган барча иш кунлари учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда аввалги ишидан озод қилинг,
.
Тиббий хулосада ходим аёлга соғлиғига ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсир кўрсатмайдиган бошқа ишга ўтказиш тавсия қилинган. Цех бошлиғи унга мос келадиган ишни тополмаяпти.
Иш берувчи нима қилиши керак?
Иш берувчининг буйруғи билан ходим аёлни тиббий хулосага кўра унга тўғри келмайдиган ишдан четлаштириш лозим. Иш берувчи унга мос келадиган бошқа ишни топгунга қадар, унга аввалги иши бўйича иш ҳақи тўлашни тўхтатманг.
2 ёшга тўлмаган болани парваришлаш билан боғлиқ вақтинча ўтказиш
Икки ёшга тўлмаган боланинг отаси ёки онасини ёхуд васийсини, агар у аввалги ишини бажаролмайдиган бўлса, енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно қилувчи ишга ўтказинг.
Янги ишда ишлаш даври давомида – бола икки ёшга тўлгунга қадар ходимнинг аввалги иши бўйича иш ҳақини сақлаб қолинг. Иш берувчида бошқа иш мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим ишдан четлаштирилади ва унга болани парваришлаш бўйича нафақа тўланади,
.
Ходимни локал тартибда белгиланган узрли сабабларга кўра вақтинча ўтказиш
Агар корхонанинг жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати ва тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган бўлса, ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиринг.
Масалан, малака оширишда, ишлаб чиқаришдан узилмаган ҳолда таълим олишда, аввалги ишида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ва бошқа ҳоллар вужудга келганида.
Аммо мазкур ҳолатда ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, фақат агар корхонада мувофиқ иш мавжуд бўлган тақдирда, қаноатлантирилади. Агар бундай иш бўлмаса, ходимнинг илтимосини рад этиш мумкин.
Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳуқуқини мустаҳкамловчи локал ҳужжатга қуйиладиган қуйидаги талабларни ҳисобга олинг:
- мавжуд бўлганда ходим иш берувчидан уни вақтинча бошқа ишга ўтказишни талаб қилишга ҳақли бўлган узрли сабаблар, уларнинг ноаниқ талқинини истисно қилиш учун аниқ ифодаланган бўлиши керак;
- бошқа ишга ўтказишда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби белгиланган бўлиши керак. Жамоа шартномасида бундай ўтказиш даври давомида ходимнинг аввалги иши бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиши ёхуд меҳнатга ҳақ тўлаш у вақтинча ўтказилган иш бўйича амалга оширилиши назарда тутилиши мумкин;
- ходимнинг бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар иш берувчида бундай иш мавжуд бўлса, қаноатлантирилиши керак.
Ходимнинг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш
Ходимнинг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишни ўтказиш муддатини кўрсатган ҳолда буйруқ билан расмийлаштиринг,
. Буйруқ учун асос – ходимнинг аризаси. Ходимни соғлиғининг ҳолатига кўра, шунингдек ҳомиладор аёлларни, вақтинча ўтказишда ариза билан бирга тиббий хулосани ҳам талаб қилинг. Вақтинча ўтказишни меҳнат дафтарчасида акс эттирманг.
Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Ходимни вақтинча бошқа ишга унинг розилигисиз ўтказишга фақат ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан йўл қўйилади,
. МК бундай асосларнинг тўлиқ рўйхатини белгиламайди, аммо қуйидагилар каби истисно ҳоллари бўлиши кераклигини белгилайди:
- бекор туриб қолишнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш;
- вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ишлаб туриш;
- ишлаб чиқариш аварияси ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш;
- фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазият шартлари;
- табиий, техноген ва экологик тусдаги (ёнғин, сув тошқини, зилзила, эпидемия, эпизоотия ва бошқа) ҳалокат оқибатларининг олдини олиш ёки бартараф этиш;
- ҳаёт ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳоллар.
Ишлаб чиқариш заруриятининг алоҳида ҳоллари, ўтказишнинг охирги муддатлари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг аниқ миқдорларини жамоа шартномасида кўрсатинг, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра аниқланг ва алоҳида ҳужжат билан расмийлаштиринг.
Ишлаб чиқариш зарурияти ҳолларида бўлгани каби бекор туриб қолишда ҳам иш берувчи ходимни меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган бошқа ишга унинг розилигисиз вақтинча ўтказишга ҳақли. Бироқ бекор туриб қолиш муносабати билан ходимни вақтинча бошқа ишга унинг розилигиз, аммо унинг малакасини ҳисобга олган ҳолда, ўтказилади. Бекор туриб қолиш муносабати билан ходимни бошқа, кам малакали ишга фақат унинг розилиги билан ўтказиш мумкин.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашни бажараётган ишига қараб, бироқ аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширинг,
.
Шундай қилиб, агар ходим ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ўтказилган бошқа ишда меҳнат ҳақи унинг аввалги ишидаги меҳнат ҳақидан юқори бўлса, у ҳолда ходимнинг меҳнатига янги иши бўйича ҳақ тўланиши керак. Агар ходим вақтинча ўтказилган ишда меҳнат ҳақи унинг аввалги ишидаги меҳнат ҳақидан кам бўлса, ходимга аввалги ишидаги ўртача иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ тўланг.
Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагандан кейин ходимга аввалги иш ўрнини тақдим этинг.
Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказишни расмийлаштириш
Бошқа ишга ўтказишни ўтказиш муддатини кўрсатган ҳолда буйруқ билан расмийлаштиринг. Буйруқни чиқариш учун асос – жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланган ишлаб чиқариш зарурияти фактининг мавжудлиги. Бунда, агар бекор туриб қолиш сабабли ходимни пастроқ малака талаб этиладиган ишга вақтинча ўтказишни расмийлаштираётган бўлсангиз, ходимнинг ёзма розилигини олинг,
.
Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув қилманг, чунки вақтинча бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасида акс эттирилмайди.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишни, агар ходим бу ҳақида илтимос қилмаса, меҳнат дафтарчасида акс эттирманг.
Бошқа ишга доимий ўтказиш
Бошқа ишга доимий ўтказиш – айнан ўша иш берувчида ишни давом эттирганда, ходимнинг меҳнат вазифалари ёки таркибий бўлинмаси ўзгарган шартларнинг ўзгариши, агар бу шартномада кўрсатилган бўлса.
Бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномаси шартларини ўзгартирар экан, унга қўшимча келишув расмийлаштиринг ва маълумотларни меҳнат дафтарчаси ва ЯММТга киритинг. Доимий ишга ўтказишнинг ташаббускори ходим ҳам, иш берувчи ҳам бўлиши мумкин.
Агар бошқа ишга ўтказишнинг ташаббускори ходим бўлса, у бошқа ишга, лавозимга ўтказиш тўғрисида ариза ёзиши мумкин.
Агар бошқа ишга ўтказишнинг ташаббускори иш берувчи бўлса, у ходимнинг розилигини олиши керак.
Ходимнинг бошқа ишга ўтказишга розилиги дастлабки тусга эга бўлиши керак ва иш берувчига бошқа ишга ўтказиш учун ходимнинг розилигини олгунга қадар уни қуйидагилар билан таништириш мажбуриятини юклайди:
1. Ходим ўтказилаётган ишнинг мазмуни билан.
Демак, агар янги иш бўйича функционал мажбуриятларни лавозим йўрқиномаси белгилайдиган бўлса, бошқа ишга ўтказишга ходимнинг розилигини олгунга қадар уни йўриқнома билан қўл қўйдириб таништиринг;
2. Янги ишдаги меҳнат шароитлари билан.
Яъни ходимни у бажарадиган иш билан боғлиқ ижтимоий ва ишлаб чиқариш меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилиш. Иш берувчи касб ва бошқа касалликлар хавфи, янги ишдаги меҳнат муҳофазасининг ҳолати, шунингдек шу муносабат билан имтиёзлар ва компенсациялар, шахсий ҳимоя воситалари ҳақида ўз вақтида хабардор қилиши шарт;
3. Ходим ўтказилаётган ишни бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган локал ҳужжатлар билан.
Бошқа ишга ўтказишда ходимни у аввал таништирилган локал ҳужжатлар билан такрор таништириш шарт эмас.
Масалан, қонунчилик талабларига мувофиқ, ходим ишга қабул қилиш чоғида ички меҳнат тартиби қоидалари билан таништирилган бўлса, бошқа ишга ўтказишда уни ушбу ҳужжат билан қўл қўйдирган ҳолда яна таништиришга ҳожати йўқ.
Бироқ, агар бошқа ишга ўтказиш муносабати билан илгари бир сменада ишлаган ходим бир нечта сменали тартибдаги ишга ўтаётган бўлса, сменалилик жадвалига мувофиқ, иш берувчи ходимнинг розилигини олгунга қадар уни ушбу жадвал билан олдиндан таништириши шарт.
Ходим бошқа ходимларга татбиқ этилмайдиган мукофотлар (масалан, ёнилғи-мойлаш моддалари ва ҳоказоларни тежаганлик учун) белгиланган ишга ўтказилган тақдирда ҳам худди шундай йўл тутиш керак.
– Амалдаги қонунчилик дастлабки синовни фақат ишга қабул қилишда ўрнатишни назарда тутади
.
Синов ҳақидаги эслатма – бу меҳнат шартномасининг мажбурий эмас, балки қўшимча шартидир
. У қуйидагиларни аниқлаш учун ўрнатилиши мумкин:
иш берувчи ходимнинг топширилаётган ишга мувофиқлигини текшириш учун;
меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ходим томонидан қарор қабул қилиш учун.
Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади
.
Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак
. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди
.
Синов ҳақидаги шарт меҳнат шартномасига киритилган бўлса-да, у вақтинчалик характерга эга, яъни фақат келишилган муддат давомида амал қилади. Бошқа лавозимга ўтказишда синов муддатини белгилаш, аслида уни аллақачон ишлаётган шахсга белгилашни англатади, бу эса ноқонунийдир. Шунинг учун унинг муддати тугаганидан кейин ҳатто ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам дастлабки синовни қўллашга йўл қўйилмайди, чунки бу қонунчиликка нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштиради
.
Шундай қилиб, қуйидагиларда дастлабки синовни белгилаш мумкин эмас:
- бошқа ишга ўтказишда;
- меҳнат шартлари ўзгарганда;
- иш жойи ўзгарганда;
- бошқа ташкилотга хизмат сафарига юборилганда;
- ишга қабул қилишдан ташқари бошқа ҳолатларда.
Ушбу талабга риоя қилмаслик иш берувчининг айбдор мансабдор шахсига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра маъмурий жарима билан таҳдид қилади.
Бошқа ишга ўтказишда ходим янада мураккаброқ ишни эплай оладими-йўқми, қандай текшириш мумкин?
Бундай вазиятда синов муддатини эмас, балки Меҳнат кодексининг 141-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан бошқа ишга вақтинча ўтказишни қўллаш тўғри бўлади.
Бундай вақтинча ўтказишга бир йил муддатгача йўл қўйилади. Яъни, ходимнинг янги лавозимга мос келиш-келмаслигини аниқлаш учун уни аввал бир йил ичида исталган муддатга, масалан, уч ойга вақтинча ўтказиш мумкин, албатта, агар ходимнинг ўзи бунга рози бўлса.
Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш ўтказишнинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади
. Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариш учун ходимнинг ёзма аризаси асос бўлади
.
Кейин вақтинча ўтказиш муддати тугагандан сўнг иш берувчи ходим кўрсатган натижаларга қараб қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
- ходимнинг розилиги билан уни ушбу ишга доимий равишда ўтказиш. Бунинг учун ходим билан меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қўшимча келишув тузилади. Қўшимча келишув асосида доимий равишда бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилади;
- у билан ходим имзо остида таништирилиши керак;
- аввалги ишни тақдим этиш керак. Меҳнат кодекси бунинг учун қўшимча ҳужжатларни расмийлаштиришга мажбур қилмайди, чунки вақтинча ўтказиш тўғрисидаги буйруқда муддат кўрсатилган эди. Тегишинча, ушбу муддат тугагандан сўнг, агар ходим бошқа ишга доимий равишда ўтказилмаган бўлса, у аввалги мажбуриятларини бажаришга киришиши керак. Аммо агар мунозарали вазият юзага келишидан хавотирлансангиз:
– ходимга фалон кундан бошлаб меҳнат шартномасида шартлашилган аввалги иш жойи бўйича мажбуриятларни бажаришга киришиши тўғрисида ёзма хабарнома беришингиз
ёки
– аввалги ишни тақдим этиш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш ва ходимни у билан имзо остида таништиришингиз мумкин. Буйруқда қуйидагилар кўрсатилади: «Вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати тугаши муносабати билан фалон ходим фалон кундан бошлаб меҳнат шартномасида шартлашилган аввалги иш бўйича меҳнат мажбуриятларини бажаришга кииришсин».
Иш берувчи бу ҳақда олдиндан ғамхўрлик қилиши ва ходимнинг аввалги ишига ўз вақтида қайтиши ва меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришни бошлаши учун шароит яратиши керак.
Соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш
Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказишни тиббий хулосага мувофиқ расмийлаштиринг. Ушбу тиббий хулосага кўра ходимга енгилроқ ишни тақдим этиш керак. Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга, ўтказишнинг вақтинча ёки доимийлигидан қатъи назар, фақат унинг розилиги билан ўтказишингиз мумкин.
Иш берувчининг ходимни соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш мажбурияти қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда вужудга келади:
- тиббий хулосага мувофиқ ўтказиш зарур бўлганда;
- ходимга тиббий хулоса белгиланган тартибда ТИЭК ёки врачлик маслаҳат комиссияси томонидан берилган;
- иш берувчида тегишли иш бор ва ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бу ишга қарши кўрсатма йўқ;
- ходим бошқа ишга ўтказишга ёзма розилик берди.
Бунда ходим бошқа ишга ўтказилган кундан эътиборан икки ҳафта мобайнида унинг аввалги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади,
.
Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғи ҳолати бўйича бошқа ишга ўтказилишни рад этган тақдирда ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.
Ходимни қонуний равишда МК 143-моддасининг 2 қисмига мувофиқ ишдан бўшатиш учун қуйидаги шартларга амал қилинг:
1. Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра қуйидаги сабаблардан бири мавжуд бўлганда бекор қилиш мумкин:
- ходим енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно қилувчи бошқа ишга ўтказилишни рад этди;
- иш берувчида ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаган иш йўқ;
2. Меҳнат шартномасини МК 143-моддасининг 2 қисмига кўра фақат ТИЭК ёки врачлик маслаҳат комиссиясининг хулосаси мавжуд бўлганда бекор қилиш мумкин. Бунда, хулосага кўра, ходим унга енгил ва ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно қилувчи ишни тақдим этилишига муҳтож деб тан олинган бўлиши керак.
3. Агар кўрилаётган асос бўйича меҳнат шартномаси ходимнинг тиббий хулосага кўра унинг учун қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказилишни рад этганлиги муносабати билан бекор қилинадиган бўлса ва шу сабабли низо юзага келган тақдирда, иш берувчи:
- бундай ишга ўтказишни таклиф қилганини;
- ходимга айнан тиббий хулосага мувофиқ бажариши мумкин бўлган ишга ўтказиш таклиф қилинганлигини;
- ходим ҳақиқатда бундай ишга ўтказишни рад этганлигини исботлаши керак бўлади.
Бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги таклифни ёзма шаклда қилиш ва ходимни бу ҳақида қўл қўйдирган ҳолда хабардор қилишни тавсия этамиз. Агар ходим иш берувчининг таклифи билан танишиб чиқишни рад этса ёхуд танишиб чиққани тўғрисида имзо қўйишни истамаса, бу тўғрисида далолатнома тузинг.
Бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги таклифни ходимга билдиришномали хат билан почта орқали ёки электрон ҳужжат сифатида юборишингиз мумкин. Электрон ҳужжатни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланг.
Бошқа ишга доимий ўтказишни расмийлаштириш
Ходимни бошқа доимий ишга фақат унинг розилиги билан ўтказилади. Розилик унинг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисида меҳнат шартномасига келишувни имзолаганини назарда тутади. Доимий ўтказишни қуйидаги қадамлар билан расмийлаштиринг.
1 қадам. Бошқа ишга ўтказиладиган ходимни янги меҳнат шартлари билан таништиринг.
2 қадам. Меҳнат шартномасида лавозим, мутахассислик, малака ўзгариши тўғрисида меҳнат шартномасига келишувни имзоланг.
3 қадам. Меҳнат шартномасига келишув асосида бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаринг ва ходимни у билан қўл қўйдириб таништиринг.
4 қадам. Бошқа ишга доимий ўтказишни Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказинг.
5 қадам. Қоғоз меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувларни киритинг:
- 1 устунга – ёзувнинг тартиб рақами;
- 2 устунга – ишнинг бошланиш санаси;
- 3 устунга – ўтказиш тўғрисидаги ёзув, ходим ўтказилаётган таркибий бўлинмани кўрсатган ҳолда, агар уни аниқ таркибий бўлинмага ўтказаётган бўлсангиз: «_______ лавозимига (касбига, мутахассислигига) ўтказилди»;
- 4 устунга – тегишли буйруқ рақами ва санаси.
|
№ |
Сана |
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказишлар ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар |
Ёзув қайси ҳужжат асосида киритилди (санаси, рақами) |
||
|
йил |
кун |
ой |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
|
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг марказий кенгаши |
|
|
1 |
20 __ |
27 |
09 |
Меҳнат муҳофазаси бўлими мутахассиси лавозимига қабул қилинди |
115-к-сон буйруқ 27.09. 20__ й. |
|
2 |
20 __ |
02 |
02 |
Меҳнат муҳофазаси бўлими мудири лавозимига ўтказилди |
03-к-сон буйруқ 02.02. 20___ й. |
1. Бошқа ишга ўтказиш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилманг ва унинг ўрнига янги меҳнат шартномасини тузманг
2. Дастлабки тиббий кўрикдан ўтиш талаб қилинадиган ишларга фақат ижобий тиббий хулоса бўлганда ўтказиш мумкинлигини ҳисобга олинг,
3. Аёллар ва 18 ёшгача бўлган шахсларни улар учун тақиқланган ишларга ўтказманг,

4. Давлат корхоналарида ходимни унинг яқин қариндошига бевосита бўйсунадиган (назорати остида бўладиган) лавозимга ўтказманг,
.
5. Бошқа ишга ўтказишда дастлабки синов белгиламанг. У фақат ходимни ишга қабул қилишда қўлланилади,
. Агар ишончингиз комил бўлмаса, ходимни янги лавозимга дарҳол доимий асосда ўтказманг. Аввал вақтинча ўтказишни расмийлаштиринг.
6. Ходимни унга суд ҳукми билан тақиқланган лавозимларга ўтказманг,
.
Таътил даврида ходимни бошқа лавозимга ўтказиш мумкинми? Меҳнатга ҳақ тўлаш ва берилган таътил масалаларини ҳисобга олган ҳолда бундай ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш керак?
Таътил вақтида ўтказиш мумкин. Бироқ бошқа лавозимга ўтказиш тўғрисидаги буйруқни тайёрлашда МКга ҳам, ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибини белгиловчи қонуности ҳужжатларига ҳам асосланиш муҳимдир.
Амалиётда шундай вазият бўлиши мумкинки, штат жадвалидаги ўзгаришлар муайян санадан бошлаб киритилади, ходимларнинг бир қисми эса бу вақтда ҳар йилги меҳнат таътилида бўлади. Бу штат жадвали ўзгариши муносабати билан бирйўла бир нечта ходимга тааллуқли бўлган битта буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ва бу ерда иш ҳақи ва таътил пулларини ҳисоблашда оқибатларни ҳисобга олиш муҳимдир. Агар бошқа лавозимга ўтказиш меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг (тариф ставкаси/маошнинг) ўзгаришини назарда тутса, таътил пулларини қайта ҳисоблаб чиқиш зарур
. Бундай ҳолда ўртача иш ҳақининг ошиш вақтидан таътил тугагунга қадар бўлган даврдаги қисми қайта ҳисобланади
. Шундай қилиб, ўртача иш ҳақининг ўзгаришгача бўлган қисми аввалгидек қолади, қолган таътил учун эса қайта ҳисобланган миқдор қўлланилади.
Агар бошқа лавозимга ўтказиш билан бирга янги лавозим бўйича ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги ҳам ўзгарса, қўшимча мураккаблик юзага келади. Бу ҳолда жорий иш йили учун берилган таътил мутаносиб равишда: бир қисми – эски шартлардан келиб чиққан ҳолда, иккинчи қисми – янги шартлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши керак
. Янги иш давридан бошлаб эса таътилнинг давомийлиги ходим ўтказилган лавозимдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Лавозим номидаги ўзгаришни ЯММТ тизимида қандай тўғри акс эттириш керак. Хусусан, компанияда «бош муҳандис» лавозими «техник директор» этиб қайта номланди. ЯММТда номини ўзгартиришнинг ўзи етарлими?
ЯММТда оддий таҳрирлаш ёки лавозим номини ўзгартириш функциялари кўзда тутилмаган.
Бунда шуни аниқлаб олиш зарурки: гап фақат лавозим номини ўзгартириш ҳақида бормоқдами ёки ходимнинг меҳнат вазифасини тубдан ўзгартириш ҳақидами? Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай ўзгартишлар меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш йўли билан расмийлаштирилиши ва буйруқ чиқарилиши лозим.
Лавозим номини ўзгартиришни расмийлаштириш учун аввал меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш керак, унда янги лавозим қайд этилади. Сўнгра ходимни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Шундан кейингина ЯММТда янги лавозимга тайинланганлик тўғрисидаги ёзувни рўйхатдан ўтказиш керак: «техник директор». Лавозимни ўзгартиришни ЯММТда қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил ҳавола>> орқали билиб олинг.
Бундан сўнг «бош муҳандис» лавозими бўш лавозим сифатида акс эттирилади. Агар у керак бўлмаса, штат жадвалига ўзгартишларни киритиш ва уни тизимдан олиб ташлаш керак.
Бироқ агар ходимнинг нафақат лавозимининг номи, балки меҳнат вазифалари ҳам ўзгарса, бу ўзгартишларни ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ва лавозим йўриқномасига киритиш зарур.
Шундай қилиб, лавозим номининг ҳар қандай ўзгариши аслида ЯММТда ходимни бошқа лавозимга ўтказиш сифатида расмийлаштирилади, ҳатто гап лавозим мажбуриятларини тубдан ўзгартириш ҳақида эмас, балки фақат таърифни ўзгартириш ҳақида бораётган бўлса ҳам.
Ноқонуний равишда ўтказиш учун жавобгарлик
Агар иш берувчи ходимни бошқа ишга қонунга хилоф равишда ўтказадиган бўлса, ходим қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
- аввалги лавозимига тиклашларини;
- вақт, шу жумладан бошқа ишга мажбурий ўтказиш туфайли юзага келган мажбурий прогуллар учун ҳақ тўлаш;
- етказилган маънавий зарар ўрнини қоплаш.
Шунингдек модда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ўтказиш учун жавобгарлигини назарда тутади. Қонунга хилоф равишда ҳаракат қилган тақдирда, бундай шахслар интизомий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Агар уларнинг ҳаракатлари иш берувчи учун зарарга олиб келса, моддий жавобгарлик назарда тутилган,
.
. Ҳуқуқбузарлик йил давомида такрор содир этилса, БҲМ 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солишларига сабаб бўлиши мумкин. Агар ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, жарима миқдори БҲМ 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда бўлиши мумкин.- Бошқа лавозимга ўтказиш
- Ходимларни тиббий кўрикдан қачон ва қандай ўтказиш керак
- Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
- Соғлиғи ҳолатига кўра 4 ойгача муддатга бошқа ишга вақтинча ўтказишга муҳтож бўлган ходим ўтишни рад этган ёки иш берувчида бундай иш бўлмаган тақдирда, уни ишдан четлаштириш тартиби
- Ишдан четлаштириш қандай расмийлаштирилиши керак


Канал в телеграм