Ишга қабул қилиш қоидалари бузилиши муносабати билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш керак
Тавсияномада:
- ишга қабул қилиш қоидалари бузилганлиги сабабли ишдан бўшатиш;
- ишга қабул қилиш қоидалари бузилганда меҳнат шартномасини бекор қилиш;
- ишга қабул қилиш қоидалари бузилганда ишдан бўшатишни расмийлаштириш.
Ишга қабул қилишнинг қандай қоидалари бузилганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш керак
Вазиятларнинг аниқ рўйхати мавжуд эмас. Ҳар бир ҳолатда ишга қабул қилиш қоидалари, уларни бартараф қилиб бўлмайдиган ва улар меҳнат муносабатларини давом этишига тўсқинлик қиладиган ҳолда бузилган ёки бузилмаганлигини алоҳида ҳал қилиш керак.
Бундай ҳолларга қуйидагиларни ишга қабул қилиш мисол бўлиши мумкин:
- суд томонидан муайян муддат давомида қандайдир лавозимни эгаллаш ёки аниқ бир фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни;
- ўзаро яқин қариндош (қуда томондан қариндош) бўлган шахсларни айнан битта давлат ташкилотига, агар улардан бири иккинчисига бевосита бўйсунса ёки унинг назорати остида бўлса, ;
- вояга етмаганларни улар учун тақиқланган ишларга қабул...