Ишга қабул қилишни қачон рад этиш мумкин ва қачон рад этиш мумкин эмас
Қачон ишга қабул қилишни рад этиш қонуний ҳисобланади
Қонуний рад этиш ҳоллари шартли равишда 3 гуруҳга бўлинади, бу қуйидаги ҳоллар:
- иш берувчи ишга қабул қилишни рад этиши шарт;
- иш берувчи ўзининг энг яхши ходимни танлаш ҳуқуқидан фойдаланади;
- меҳнат шартномасини тузишга тўсқинлик қилувчи жиҳатлар мавжуд.
1. Қачон иш берувчи ишга қабул қилишни рад этиши шарт
Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этиши шарт, агар:
- ёшга оид чеклашлар бўлса;
Ёшга оид чеклашлар, хусусан, 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишга тааллуқлидир. Уларни ўриндошлик бўйича меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларга
, шунингдек йўл қўйиладиган энг кўп нормалардан ортиқ бўлган оғирликдаги юкларни кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларга қабул қилиш тақиқланади.
