Ходимларни ҳарбий рўйхатга олиш қандай юритилади
Тавсияномада:
- ишга қабул қилишда ҳарбий рўйхатга олишга риоя қилиш
- Т-2 карточкадаги "Ҳарбий ҳисоб" бўлимини тўлдириш
- ходимнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳарбий рўйхатга олишни юритиш
- ходим армияга чақирилган бўлса, нима қилиш керак
- ходимлар қачон чақирув муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлади
- ҳарбий рўйхатга олишни юритувчи ходимларни расмийлаштириш
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олиш ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилади:
- "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонун, 12.12.2002 йилдаги 436-II-сон (кейинги ўринларда – Қонун).
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом (04.03.2003 йилдаги ВМҚ-119-сон қарор билан тасдиқланган (кейинги ўринларда - Низом).
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома, АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3272-сон билан рўйхатдан ўтказилган (кейинги ўринларда - Йўриқнома).
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш махсус ва умумий бўлади.
Махсус ҳарбий рўйхатга олиш сафарбарлик даврида ва уруш даврида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун брон қилинган ҳарбий хизматга мажбурларни рўйхатга олиш учун юритилади.
Умумий ҳарбий рўйхатга олиш сафарбарлик даврида ва уруш даврида давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун брон қилинмаган чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларни рўйхатга олиш юритилади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни шахсий рўйхатга олиш туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари (кейинги ўринларда - МИБ), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек улар ишлайдиган ёки ўқийдиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Шундай қилиб, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ўзларида ишлаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий ҳарбий ҳисобини юритиши шарт
.
Ишга қабул қилишда ҳарбий рўйхатга олишга риоя қилиш
Ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи янги қабул қилинаётганларнинг ҳарбий рўйхатда турган-турмаганлигини аниқлайди. Бунинг учун у номзоднинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари мавжудлигини текшириши шарт:
- чақирилувчиларда (18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахсларда) - қайд этиш гувоҳномаси;
- ҳарбий хизматга мажбурларда (Қуролли Кучлар резерви ва захирасида турган шахсларда) - захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома.
Бунда кадрлар бўйича мутахассис шахслар неча ёшгача резервда ва захирада туриши мумкинлигини билиши муҳимдир.
Захира ва резервда бўлишнинг чегара ёши қуйидагича
:
|
Таркиб |
Чегара ёши |
|
|
1- даража |
2 - даража |
|
|
Оддий аскарлар ва сержантлар |
35 ёшгача |
45 ёшгача |
|
Кичик офицерлар |
40 ёшгача |
50 ёшгача |
|
Катта офицерлар |
50 ёшгача |
55 ёшгача |
|
Генераллар |
55 ёшгача |
60 ёшгача |
Иккинчи даража резервида бўлиш ёшининг чегараси резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси ҳисобланади. Ушбу ёшга етган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.
Маълумот учун. Ҳарбий рўйхатга нафақат эркаклар, балки тиббий тайёргарликка эга бўлган ёки тегишли ҳарбий мутахассисликка яқин касб бўйича тайёргарликка эга бўлган аёллар (алоқачилар, врачлар ва бошқалар) ҳам олинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар эса ҳарбий рўйхатга олинмайди
.
Ходимда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари бўлиши билан бирга, улар ишга қабул қилиш кунида ҳақиқий бўлиши керак. Бу қуйидагиларни англатади:
- ҳарбий гувоҳнома ва қайд этиш гувоҳномасида доимий яшаш жойи бўйича туман МИБда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида белгилар қўйилган бўлиши керак. Ҳарбий рўйхатга олиш жойини яшаш жойи билан солиштиринг.
- ҳарбий гувоҳномада тиббий текширувдан ўтиш саналари кечиктирилмаган бўлиши керак (агар улар мавжуд бўлса);
- 18 ёшдан ошган, ҳарбий хизматни ўтамаган фуқаронинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида ҳарбий хизматни ўташ кечиктирилганлиги тўғрисида амалдаги белгилар қўйилган бўлиши керак.
Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари иш берувчида сақланмайди. Ишга жойлаштириш жараёнида улар текширилгандан сўнг, улардан нусхалар олиниб, асл нусхалари эгасига қайтарилади. Бунда МИБ ходимларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини талаб қилиши мумкин ва ташкилот буни бажариши шарт (Йўриқноманинг 14-бандининг 10-хатбошиси). МИБга тақдим этиш учун ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари ходимдан тасдиқланган шакл бўйича имзо қўйдириб қабул қилинади (Йўриқномага 4-илова).
Агар номзоднинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари тўғри бўлмаса, ишга қабул қилишни рад этиш мумкинми
Иш берувчи ҳарбий хизматга мажбурни ёки чақирилувчини ишга қабул қилишда, унинг ҳарбий ҳисобга олиниши учун жавобгар бўлади, унинг чақирилиши, чақирувни кечиктиришнинг расмийлаштирилиши, тиббий комиссиялардан ўтиши муддатларини назорат қилади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш тизими мамлакатда амал қилаётган паспорт тизими билан боғланади. Шу сабабли фуқаролар яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейингина ишга (ўқишга) қабул қилинади
. Уларнинг ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари бўлиши керак.
Агар ишга қабул қилинаётган фуқаро ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тақдим қилишдан бош тортса ёки ушбу ҳужжатларда тегишли белгилар (ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақида, қабул қилиш кунида амалда бўлган чақириқнинг қолдирилиши тўғрисида) бўлмаса, иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этишга тўлиқ ҳақли
.
– Ишга қабул қилишда фуқаро МК 124-моддасида кўрсатилган ҳужжатларни, шу жумладан ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий билет (ҳарбий гувоҳнома) ва чақирилувчилар учун қайд этиш гувоҳномасини тақдим этиши шарт. Бу талаб билан шартланган:
- «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонун;
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом;
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома билан шартланган.
Идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бир қаторда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий ҳисобини юритиши шарт.
Фуқароларни ишга қабул қилишда иш берувчи уларнинг қуйидаги ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари борлигини текширган ҳолда уларнинг ҳарбий рўйхатга қўйилган ёки қўйилмаганлигини аниқлаши шарт:
- ҳарбий хизматга мажбурларда - захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома;
- чақирилувчиларда – қайд этиш гувоҳномаси
- муқобил хизмат хизматчилари учун — муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси;
- сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари учун — ҳарбий гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлими томонидан берилган сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётганлик тўғрисидаги маълумотнома.
Ходимда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари бўлишидан ташқари, улар ишга қабул қилиш кунида ҳақиқий бўлиши керак.
Бу шуни англатадики:
А) ҳарбий гувоҳнома ва қайд этиш гувоҳномасида доимий яшаш жойи бўйича туман мудофаа ишлари бўлимида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида белгилар қўйилган бўлиши керак (ҳарбий рўйхатга олиш жойи яшаш жойи бўйича рўйхатга турган жойга мувофиқ бўлиши керак);
Б) ҳарбий гувоҳномада тиббий текширувдан ўтиш саналари кечиктирилмаган бўлиши керак (агар улар мавжуд бўлса), (гувоҳноманинг V бўлимини қаранг);
В) 18 ёшдан ошган, ҳарбий хизматни ўтамаган фуқаронинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида (қайд этиш гувоҳномасида) ҳарбий хизматга чақирилиш кечиктирилганлиги тўғрисида амалдаги белгилар қўйилган бўлиши керак.
Иш берувчи аниқ мутахассисни ишга қабул қилишдан манфаатдор бўлса, у қандай ҳаракатларни амалга ошириши мумкин
Агар текшириш чоғида ишга қабул қилинаётган шахсда ҳарбий гувоҳнома йўқлиги, қайд этиш гувоҳномасида эса кечиктиришлар тўғрисида белгилар йўқлиги аниқланса, номзодга доимий яшаш жойи бўйича мудофаа ишлари бўлимида:
- тегишли белгиларни қўйдириш;
- ҳарбий хизматга чақирилиш ва ҳарбий гувоҳнома олиш масаласини ҳал этишни таклиф қилинг.
Агар номзод 27 ёшга тўлган бўлса (чақирув ёшининг чегараси) ва унда ҳарбий гувоҳнома бўлмаса - унинг ўзини МИБга юборинг ёки шахснинг ҳарбий хизматга алоқасини текшириш ва тасдиқлаш, зарур бўлса, унинг қўлига тегишли ҳужжатларни беришни сўраб, ташкилот номидан сўров юборинг.
Ишга қабул қилишни рад этиш мумкинми
Фуқаролар яшаш жойи бўйича ҳарбий рўйхатга олинганидан кейингина ишга (ўқишга) қабул қилинади. Уларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари бўлиши шарт. Иш берувчи ҳарбий хизматга мажбурни ёки чақирилувчини ишга қабул қилишда унинг ҳарбий рўйхатга олиниши учун жавобгар бўлади, унинг чақирувга чақирилиши, чақирувни кечиктиришнинг расмийлаштирилиши, тиббий комиссиялардан ўтиши муддатларини назорат қилади.
Агар ишга қабул қилинаётган фуқаро ўзининг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортса ёки уларда ҳисобга қўйилганлиги ёхуд қабул қилиш кунида ҳақиқий бўлган чақирувни кечиктириш берилганлиги тўғрисида белгилар бўлмаса, иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш тизими мамлакатда амал қилувчи паспорт тизими билан боғлиқ ҳолда юритилади. Рўйхатга олиш тизимининг амал қилишини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар, ташкилотлар, муассасалар таъминлайди.
Агар иш берувчи ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлари тегишли тартибда бўлмаган мутахассисни ишга қабул қилишдан манфаатдор бўлса, нима қилиши мумкин
Агар текшириш чоғида ишга қабул қилинаётган шахснинг ҳарбий гувоҳномаси йўқлиги, қайд этиш гувоҳномасида эса кечиктиришлар тўғрисида белгилар йўқлиги аниқланса, номзодга:
- тегишли белгиларни қўйдириш;
- ҳарбий хизматга чақирилиш ва ҳарбий гувоҳнома олиш масаласини ҳал этиш
учун доимий яшаш жойи бўйича МИБга боришни таклиф қилинг.
Агар номзод 27 ёшга тўлган бўлса (чақирув ёшининг чегараси) ва унда ҳарбий гувоҳнома бўлмаса - унинг ўзини МИБга юборинг ёки шахснинг ҳарбий хизматга алоқасини текшириш ва тасдиқлаш ва унинг қўлига тегишли ҳужжатларни беришни сўраб, ташкилот номидан сўров юборинг.
Т-2 карточкасида ҳарбий ҳисоб тўғрисидаги бўлимни тўлдириш
Ҳарбий ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар Т-2 шаклининг шахсий варақасида, Сведения о воинском учете заполняются в личном листке формы Т-2, в разделе «II. ҲАРБИЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР» бўлимида тўлдирилади. Ушбу бўлим қуйидаги асосий ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларига асосан тўлдирилади:
- ҳарбий хизматга мажбурлар учун — ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси;
- муқобил хизмат хизматчилари учун — муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси;
- сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари учун — ҳарбий гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлими томонидан берилган СЧРда хизматни ўтаётганлик тўғрисидаги маълумотнома;
- чақирилувчилар учун — чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Ҳарбий хизматга мажбурлар учун Т-2 карточкасини тўлдириш
Маъоумот ҳарбий гувоҳноманинг тегишл бандларидан олиндаи (Йўриқноманинг 8 банди):
- Ҳисоб гуруҳи - «А» ёки «БҚ», «ДХХ», «ИИВ» ва бошқалар. Резервдаги ва захирадаги генерал ва офицерлар учун ушбу сатр тўлдирилмайди;
- Ҳисоб тоифаси – резерв, захира.
- Таркиб – оддий аскар, матрос, сержант. Агар бу захирадаги офицер бўлса – унинг ҳарбий гувоҳномасининг 7-бандида кўрсатилган ихтисослиги (қўмондонлик, муҳандислик ва техник, шахсий таркиб билан ишлаш, юридик, тиббий, ветеринария ва ҳоказолар) ёзилади;
- Ҳарбий унвони – оддий аскар, матрос, кичик сержант, старшина ва бошқалар.
- Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги - учта рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг сони (ҲҲМ), махражида эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг тўлиқ кодли белгиси кўрсатилади. Захирадаги офицер учун ушбу сатрда олти хонали рақамли белги ёзилади (гувоҳноманинг 9-банди);
- Ҳарбий хизматга яроқлилиги: «ҳарбий хизматга яроқли”, « ҳарбий хизматга яроқсиз». Ҳарбий рўйхатда турган резервдаги ва захирадаги офицерлар учун тўлдирилмайди. Ҳарбий рўйхатдан умуман ўчирилган офицерлар учун бу сатр гувоҳноманинг 22-бандидаги ёзувларга асосланиб тўлдирилади.
- Ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий рўйхатда турадиган турар жойи бўйича МИБ номи.
- Ходим махсус ҳарбий рўйхатда турадими - сафарбарлик ва уруш даври учун давлат бошқаруви органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бронлаштирилган ҳарбий хизматга мажбурлар учун тўлдирилади. Бу ерда қалам билан чақирув муддати кечиктирилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва сони; ҳарбий хизматга мажбурларнинг бронлаштирилган рўйхатининг сони, банди ва бўлими; мудофаа ишлари бўлими томонидан чақирув муддатини кечиктиришни расмийлаштириш санаси ёзилади.
Чақирилувчиларга Т-2 карточкасини тўлдириш
- «Ҳисоб гуруҳи» сатрига «чақирилувчи» деб кўрсатилади;
- «Турар жойидаги МИБ номи» сатрида ҳарбий рўйхатда турган МИБ номи кўрсатилади;
- «Махсус рўйхатда турадими» сатрида чақирилувчи муддатли ҳарбий хизматга чақирув муддатини кечиктириш ҳуқуқидан ва қанча муддатга фойдаланиши кўрсатилади.
СЧР хизматчиларига Т-2 карточкасини тўлдириш
- «Ҳисоб гуруҳи» сатрида «СЧР хизматчиси» деб кўрсатилади.
- «Турар жойидаги МИБ номи» сатрида у ҳарбий рўйхатда турган МИБ номи кўрсатилади.
Қуролли Кучлар Резервида ва захирасида бўлиш ёшининг чегарасига етган шахсларга Т-2 карточкасини тўлдириш.
МИБ кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 1 январидан кейин ҳарбий рўйхат ҳақидаги маълумотлар устига чизиқ тортиб ўчирилади ва «ёши бўйича ҳарбий рўйхатдан чиқарилди» деб белги қўйилади.
Ишга қабул қилишда Т-2 карточкасига ҳарбий ҳисоб тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни аниқ ва хатосиз киритиш учун ходимнинг ҳарбий гувоҳномасидаги барча ёзувлар билан диққат билан танишиб чиқишни ва унинг барча варақларидан (ҳатто тўлдирилмаганларидан ҳам) нусха кўчиришни тавсия этамиз. Чунки, юқорида айтилганидек, ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари иш берувчида сақланмайди. Ишга жойлаштириш жараёнида улар текширилгандан сўнг, асл нусхалари эгаларига қайтарилади.
Ходимнинг меҳнат фаолияти жараёнида ҳарбий рўйхатга олишни юритиш
Ишга қабул қилгандан кейин сиз:
- унинг чақирилиш, кечиктиришларни расмийлаштириш, тиббий комиссиялардан ўтиш муддатларини назорат қилишингиз;
- захирадаги офицерлар гувоҳномалари, ҳарбий гувоҳномалар, чақирилувчиларни қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий карточкаларидаги (Т-2 шакл) ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу шахсий карточкаларни солиштириш учун ҳар йили камида бир марта ходимнинг яшаш жойи бўйича туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишингиз;
- ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш манзили, хизмат мавқеи, умумий таълим ва техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб боришингиз, 5 кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритишингиз, бу тўғрисида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида 1 марта маълум қилишингиз;
- ҳар йили февраль ойида ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳарбий хизматга тайёрлаш лозим бўлган чақириққача ёшдаги ўсмирлар рўйхатини ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган ўсмирлар рўйхатини тасдиқланган шакллар бўйича (Йўриқномага 2, 3 иловалар) тақдим этишингиз керак. Буни агар сизда вояга етмаган ходимлар ишлаётган бўлса, қилиш лозим.
- МИБнинг талабига асосан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни МИБга келишлари ҳақида хабардор қилиш ҳамда ушбу чақирув бўйича ўз вақтида етиб келишларида кўмаклашишингиз;
- ишга янги қабул қилинган ёки ишдан бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида 7 кунлик муддатда МИБга хабар қилишингиз;
- МИДга тақдим қилиш учун ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилардан уларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тасдиқланган шаклдаги тилхат (Йўриқномага 4-илова) билан қабул қилиб олишингиз;
- ҳукумат томонидан тасдиқланган бронлаштириш бўйича рўйхатларга мувофиқ, сафарбарлик ва уруш даври учун иқтисодиёт тармоқларига раҳбарлар таркиби, муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар орасидан ҳарбий хизматга мажбурларни бронлаштиришни ўз вақтида расмийлаштиришингиз ва шу муносабат билан мудофаа ишлари бўлимлари ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан ташкилотда ҳарбий хизматга мажбурларни бронлаштириш ҳолатини текшириш журналини тасдиқланган шакл бўйича (Йўриқномага 5-илова) юритишингиз лозим.
Яшаш жой бир ярим ойдан ортиқ муддатга ўзгарганда, уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига, таътилга ёки даволанишга кетаётганда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирувчилар яшаш жойи бўйича ҳарбий рўйхатдан чиқишлари, янги (доимий ёки вақтинча) яшаш жойига келгандан кейин эса – уч кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатга туришлари керак.
Юқори органга эга бўлмаган нодавлат сектордаги ташкилотлар ҳарбий ҳисобни юритиш масалалари юзасидан ўзлари жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот берадилар. Ушбу ҳолларда ҳокимлик уларни ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш бўйича бланкалар, ҳисобот шакллари ва бошқа ҳужжатлар намуналари билан таъминлайди
.
Ходим армияга чақирилган бўлса, нима қилиш керак
Агар ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган бўлса, у билан меҳнат шартномасини МК 168-моддаси 1-қисмининг 1 банди бўйича чақирилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжат (МИБнинг чақирув қоғози, чақирув комиссиясининг маълумотномаси) асосида бекор қилинг. Ушбу асос бўйича ишдан бўшатишнинг қадам-бақадам тартиб-таомилини тавсияномада кўринг.
Ходимимиз чақирув қоғозини олди ва бир йил муддатга ҳарбий хизматга кетади. Унинг йўқлигини қандай тўғри расмийлаштириш мумкин: меҳнат шартномасини тўхтатиб туриш керакми ёки ишдан бўшатиш керакми? Бундай ҳолатда ходим олдида қандай мажбуриятларимиз бор ва қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак?
Меҳнат кодексида "меҳнат шартномасини тўхтатиб туриш" деган тушунча йўқ. Агар ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган бўлса, у билан меҳнат шартномасини МК 168-моддаси 1-қисмининг 1 банди бўйича бекор қилинг. Чақирув фактини тасдиқловчи ҳужжат: МИБнинг чақирув қоғози, чақирув комиссиясининг маълумотномаси асос бўлади. Ҳарбий хизматга чақирилиш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилишни қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил, тавсияномада>>
Ишдан бўшатишда ходим билан тўлиқ тўлиқ ҳисоб-китобни, шу жумладан қуйидаги тўловларни амалга оширинг:
- тўлиқ олинмаган иш ҳақи;
- ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар (агар улар мавжуд бўлса). Бунда, агар чақирилувчи меҳнат таътилини олган иш йили тугагунга қадар ишдан бўшаб кетаётган бўлса, ундан таътилнинг ишланмаган кунлари учун ушлаб қолманг.
- бошқа суммалар, агар улар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, шу жумладан ишдан бўшатиш нафақаси.
Эътибор беринг, агар ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим уни қайта ишга олишни сўраб сизга мурожаат қилса, агар у ҳарбий хизматга чақирилган кундан эътиборан кўпи билан 3 ой ўтган бўлса, уни аввалги ишига (лавозимига) қабул қилинг
. Мазкур ҳолатда ишга қабул қилишни рад этиш мумкин эмас. Чақирилувчининг ўрнига қабул қилинган ходим билан меҳнат шартномасини МК 168-моддаси 1 қисмининг 5 банди бўйича - тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилинг.
Агар ходим СЧРда хизмат қилаётган бўлса ёки резервчилар хизматида турса, ҳарбий йиғинларни ўтказиш даврида, шу жумладан улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида унинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Шунинг учун ҳарбий йиғинларга чақирилган резервдаги ёки СЧРдаги фуқаролар билан тузилган меҳнат шартномасини МК 168-моддаси 1 қисмининг 1 банди бўйича бекор қилиш мумкин эмас. Шу билан бирга, ушбу шахслар билан меҳнат шартномасини чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно (Қонуннинг 32-моддаси, 22.02.2003 йилдаги ВМҚ-99-сон қарорнинг 2 банди).
Йиғинларга чақирилган ходим МИБдан ҳарбий йиғинларга юборилганлиги тўғрисида маълумотнома олади ва уни иш жойига тақдим этади. Ушбу маълумотнома ҳарбий йиғинлар даврида ишдан озод қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришга асос бўлади.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган шахслар билан ҳам меҳнат шартномасини МК 168-моддаси 1 қисмининг 1 бандига кўра бекор қилиш мумкин эмас. Ўзбекистон фуқаросининг ҳарбий мажбурияти бўлган ва меҳнат шартномаси тарафларининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳарбий хизматга чақирилишдан фарқли, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ходимнинг хоҳишига кўра амалга оширилади. Шунинг учун контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган ходимни бўшатиш МК 160-моддасига кўра (ходимнинг ташаббуси билан) ёки МК 157-моддаси (меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви) бўйича амалга оширилиши мумкин. Ходим ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирган вазиятда ҳам худди шундай йўл тутиш лозим.
Корхона ходими бир ой муддатга СЧРда хизмат ўташ учун чақирилган. Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини у СЧРда хизмат қилаётган даврда бекор қилиши мумкинми?
Иш берувчи СЧРга хизматга чақирилган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас
. СЧРда хизматни ўташ даврида чақирилувчининг лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади
.
СЧР – бу ҳарбий хизматга яроқли, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар чақириладиган ҳарбий хизмат тури
.
Иш берувчи ходимнинг ҳарбий мажбуриятларни бажариш вақтида уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда озод этиши шарт. Ҳарбий йиғинларни ўташ вақтида ходимни ишдан озод этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади
.
Ўртача иш ҳақи охирги12 ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд ҳақиқатда ишланган вақт учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади
.
Ходимлар қачон чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлади
Ҳарбий рўйхатга олишни юритувчи ходим қандай ҳолларда ходимнинг чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга эканлигини билиши керак.
Муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш чақирилувчиларга туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарори бўйича:
- оилавий шароитига кўра,
- саломатлигига кўра,
- ўқишни давом эттириши учун тақдим этилади.
Чақирилиш муддатини оилавий шароитга кўра кечиктириш чақирилувчиларга қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:
- ота-онаси меҳнатга қобилиятсиз бўлиб, уларни боқиши шарт бўлган меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса. Ота-онанинг меҳнатга қобилиятсизлиги қонунчиликка мувофиқ аниқланади;
- меҳнатга қобилиятли ёлғиз онаси ёки отаси бўлиб, уларнинг қарамоғида 16 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлгани ҳолда меҳнатга қобилиятли вояга етган бошқа ўғли бўлмаса;
- чақирув кунида чақирилувчининг туғишган ака-укаларидан бири муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлса;
- онасиз тарбияланаётган вояга етмаган бир фарзанди бўлса;
- биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган хотини ва вояга етмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлса.
Ўқишни давом эттириш учун чақирилиш муддатини кечиктириш умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва профессионал коллежларда таҳсил олаётган чақирилувчиларга, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабаларга ўқишни тамомлагунларига қадар берилади.
Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан СЧР хизматига олиниши мумкин. Бунда улар бир ойлик ҳарбий йиғинларга жалб этилади.
Таълим муассасаларидан ўқишдан чиқарилган шахслар чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Чақирилиш муддатини кечиктириш асосларини йўқотган чақирилувчилар, шунингдек чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига ёхуд чақирилишдан озод этиш учун асосларга эга бўлмаган ва турли сабабларга кўра муддатли ҳарбий хизматга ёки СЧРдаги хизматга чақирилмаган шахслар чақирилиш куни 27 ёшга тўлгунига қадар Қуролли Кучлар сафига навбатдаги чақирув пайтида чақириладилар.
Тинчлик даврида хизматга чақирилишдан қуйидагилар озод этиладилар:
1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар;
2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар;
3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар.
Ушбу шахслар ўз розиликлари билан ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин.
Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайдилар.
Ҳарбий рўйхатга олишни юритувчи ходимларни расмийлаштириш
Корхоналарда ҳарбий-ҳисоб ходимларининг сони бир ходимга тўғри келадиган юклама нормасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
- ҳисобда 500 дан 2000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — асосий ишидан озод қилинган 1 нафар ходим;
- 2000 дан 4000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — 2 нафар ходим;
- 4000 дан 7000 нафаргача ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда — 3 нафар ходим;
- кейинги ҳар 3000 нафар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳисобига — бир нафардан ходим белгиланади
.
Ҳисобда 500 нафардан кам ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бўлганда, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш ва брон қилиш ишлари белгиланган тартибда корхонанинг ходимларидан бирига ўриндошлик бўйича юкланади
Ҳарбий рўйхатга олиш билан шуғулланувчи ходимларни тасдиқлаш, алмаштириш ва ишдан бўшатиш корхоналарнинг раҳбарлари томонидан МИБ бошлиқлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Чақирилувчи билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса – кейин талаб қилиш керак
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- Кадрлар хизматининг 2025 йил декабрь ойидаги устувор вазифалари


Канал в телеграм