2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа кимга ва қандай тўланади
Ўриндошлик асосида ишлайдиган ходима 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа олиши мумкинми?
Агар бир нечта бола туғилган бўлса ёки парваришлаш бўйича таътилда бўлган ходима яна «декретга» чиқаётган бўлса-чи?
Нафақа олувчи бюджет ёки бюджетдан ташқари соҳада ишлаётганининг фарқи борми?
Агар меҳнат шартномаси «мавсумий» бўлса, нафақани қаердан олиш мумкин?
– Ўриндош ходима унга бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича нафақа тўланишини сўраб ариза берди. Бундай талаб қонунийми?
Йўқ, ноқонуний.
Ушбу нафақа тури фақат асосий иш жойи бўйича тўланади.
Таққослаш учун: ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тўланади. Демак, у асосий иш жойи бўйича ҳам, ўриндошлик асосидаги бўйича ҳам тўланиши керак. Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш нафақаси эса қатъий белгиланган суммада – МҲТЭКМнинг 60 фоизи миқдорида тўланади....
