Меҳнат шартномаси қандай тузилади

16.10.2025
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

- меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади

- меҳнат шартномасига ўзгартиришлар қандай киритилади

- меҳнат шартномасининг қоғоз ва электрон шаклларининг асосий фарқлари қандай

Меҳнат шартномаси шунчаки расмиятчилик ёки "ҳисобот учун" тўлдириладиган стандарт бланк эмас. Бу муҳим ҳужжат бўлиб, унда ходим ва иш берувчи ўртасидаги ҳақиқий келишувлар қайд этилади:

  • иш қандай лавозим бўйича ва қандай шартлар асосида бажарилади;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш қандай бўлади;
  • тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қандай.

Қуйидагилар меҳнат шартномасининг қанчалик тўғри ва аниқ тузилганига боғлиқ бўлади:

  • тарафларнинг ҳуқуқий ҳимояланганлиги;
  • низоли вазиятларни адолатли ҳал этиш;
  • ўзаро мажбуриятларга риоя қилиш;
  • назорат қилувчи органлар томонидан эътирозларнинг бўлмаслиги.

Айнан шунинг учун шартномани расмийлаштиришга жиддий ёндашиш керак - шунчаки “шаблонни тўлдириш” эмас, балки шартноманинг ҳақиқий меҳнат шартларини акс эттириши ва қонунга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Бунда меҳнат шартномасининг нафақат мазмуни, балки тўғри шакли ҳам муҳимдир: барча мажбурий реквизитларнинг мавжудлиги, уларни расмийлаштириш тартибига риоя қилиш, ўзгартиришлар бўлганда эса – тузатишларни ўз вақтида ва тўғри киритиш.

Меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади

Меҳнат шартномаси ёзма (қоғоз ёки электрон) шаклда тузилади. Ушбу талаб барча иш берувчиларга тегишли ва истисноларга эга эмас.

Меҳнат шартномасининг ёзма шакли қуйидагилардан қатъи назар, ҳар доим мажбурийдир:

  • қандай меҳнат шартномаси тузилиши: номуайян муддатга ёки муддатли, асосий иш бўйича ёки ўриндошлик асосида, бевосита корхонада ёки уйда ишлаш бўйича ва бошқалар;
  • ходим қандай ишни бажариш учун ёки қандай лавозимга қабул қилиниши;
  • иш берувчи сифатида ким бўлиши: ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси в.ҳ.) ёки жисмоний шахс;
  • ходим ишга жойлашадиган ташкилотнинг мулкчилик шакли ва ташкилий-ҳуқуқий шаклининг қандайлиги.

Шартноманинг ёзма шакли иш берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки электрон вариантда бўлиши мумкин. Ҳужжатлар айланишида бир хилликни таъминлаш ва чалкашликларнинг олдини...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro