Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Ҳурматли фойдаланувчилар!
Бизда янгилик бор: бугун, 21 ноябрь куни, биз янги офисга кўчиб ўтамиз!
Ўқув марказининг кўчиши йил охирига режалаштирилган. Шу боис, агар сиз бизда кундузги курсларда ўқиётган бўлсангиз, сайтларимиз ва TГ-каналларимиздаги янгиликларни кузатиб боринг.
Бугун, 21 ноябрь куни, мижозлар билан ишлаш хизматларимиз (хизмат кўрсатиш бўлими, сотувлар бўлими, «Жавоб берамиз» хизмати, call-марказ (1172, 150-11-72, 147-11-72, 148-11-72), ўқув маркази ва техник ёрдам хизмати) ишламайди.
Лекин биз барибир сиз билан алоқада бўламиз.
Бизга қуйидагилар орқали ёзишингиз мумкин:
- Сайтдаги онлайн чатда (Jivo)
- Телеграмда @NormaCallCenter
- ofis@norma.uz электрон почтасига
- Менежернинг мобиль рақамига телефон қилиш
Барча мурожаатларингизни албатта кўриб чиқамиз – фақат одатдагидан бироз кечроқ.
Барча дастурий маҳсулотлар ва онлайн хизматлар одатдаги тартибда ишлайди.
24 ноябрь, душанба куни биз янги жойда стандарт режимда ишлаймиз.
Янги манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 14-уй, «ABИАПAPК» бизнес маркази.
Мўлжал: «Машинасозлар» метроси.
Тушунганингиз учун ташаккур ва сизни янги офисимизда кутиб қоламиз!