Тунги вақтдаги ишга жалб қилиш тартиби
Тавсияномада:
– тунги иш тушунчаси ва унинг хусусиятлари;
– тунги иш давомийлиги;
– тунги ишга жалб қилишдаги чекловлар;
– тунги вақтда ишлаганлик учун ҳақ тўлаш;
– тунги вақтда ишлашни расмийлаштириш.
Қандай иш тунги иш ҳисобланади, у қандай хусусиятларга эга
Тунги вақтдаги иш – ходимнинг маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан то соат 06:00 гача бўлган даврда ўз функционал вазифаларини бажариши
.
Агар шахс шу жумладан тунги вақтда ҳам бажарилиши мумкин бўлган ишга жойлашаётган бўлса, бу ҳақда номзодни ишга қабул қилишдан олдин хабардор қилиш керак. Зеро, ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг барча шартлари бўйича ўзаро келишувга эришишлари керак.
Бундан ташқари, номзодни ходимларнинг иш вақти ва дам олиш вақти режимини белгиловчи ички ҳужжатлар билан имзо қўйдириб таништириш зарур. Улар ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ), сменаларга бўлиниб ишлаш графиклари ва ҳоказо бўлиши мумкин. Агар тунги ишнинг аниқ режими бундай ҳужжатлардан бирида, масалан, сменаларга бўлиниб ишлаш графигида батафсил қайд этилган бўлса, буни меҳнат шартномасида такрорлашнинг ҳожати йўқ. Меҳнат шартномасида тунги вақтда ишлаш шартининг ўзини кўрсатиш, ва аниқ иш режими ходим имзо қўйиб таништирилган сменаларга бўлиниб ишлаш графигига мувофиқ белгиланиши тўғрисида изоҳ бериш кифоя.
Агар мазкур ходимнинг тунги вақтдаги иш режими ички ҳужжатларда белгиланганидан фарқ қилувчи индивидуал режим бўлса, у ҳолда уни меҳнат шартномасида батафсил кўрсатиш керак.
Иш берувчи, зарурат туғилганда, ходимни бир марталик тунги вақтдаги ишга жалб қилишга ҳақлими?
– Агар тунги иш ходимнинг меҳнат фаолиятига тегишли бирорта ҳам ҳужжатда кўрсатилмаган бўлса, буни фақат унинг розилиги билан амалга ошириш...


Канал в телеграм