Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати

20.01.2026

2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган
фаолият (ишлар, хизматлар) турларирўйхати

1 Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар
2 Оилавий болалар уйини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш
3 Беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар
4 Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш
5 Жисмоний шахсларнинг сантехника ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш
6 Жисмоний шахсларга квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж хизматлари кўрсатиш (электр хавфсизлиги бўйича рухсати бўлганда)
7 Деҳқон хўжаликлари ва фуқароларнинг томорқа ер участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари
8 Фермер хўжаликлари эгалари, пилла етиштириш ва ипак қурти уруғчилиги ташкилотлари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари, ипак қуртини ва ҳайвонларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиш, тут кўчатларини экиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)
9 Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини барпо этиш ишлари
10 Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгаларига ёрдам бериш
11 Чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, шу жумладан, уруғлантириш, қўзилатиш, қирқиш ва дағал хашак жамғариш ишлари
12 Жисмоний шахсларга компьютерларни таъмирлаш ва созлаш хизматларини кўрсатиш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш ишлари
13 Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш
14 Жисмоний шахсларнинг автомобилларини ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш
15 Механизация воситаларини қўлламай, уйда бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари
16 Халқ табобати (лицензияси бўлганда)
17 Хусусий шахсларга бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш
18 Буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно)
19 Бозорлар ва савдо комплексларида майда юкларни араваларда ташиш
20 Илгари фойдаланилган товарларни сотиб олиш ва сотиш
21 Велосипедларни таъмирлаш
22 Рассомлик
23 Аҳолининг якка тартибдаги буюртмалари бўйича пойабзал тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш
24 Калитлар тайёрлаш
25 Ўлчов воситалари тайёрлаш ва ижарага бериш
26 Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш
27 Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш
28 Миллий нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш
29 Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)
30 Намойишларда кийимлар моделини намойиш қилиш, расмли журналларда, реклама фильмлари ва видео клипларда суратга тушиш
31 Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, архитектор, визуаллаштирувчи дизайнер, маълумот дизайнери, интерфейс дизайнери, техник дизайнер, моушн-дизайнер, баннер ясовчи, нашриёт дизайнери, флешер, 3D-дизайнер, видеомуҳаррир, видеооператор, бастакор, овоз режиссёри, аранжировкачи, сухандон, фотомуҳаррир ва бошқалар)
32 Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, дастурий таъминотни синовчи мутахассис, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис)
33 Электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш
34 Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, линк-менежер, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси)
35 Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, HR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент)
36 Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи)
37 Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно)
38 Уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш ва кўпайтириш
39 Ҳамширалик иши
40 Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати
41 Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати
42 Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати
43 Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш)
44 Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш
45 Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш
46 Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш
47 Кулолчилик
48 Киберспорт фаолияти
49 «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендияси» тайинланган спортчилар фаолияти
50 Тери хомашёсини йиғиш ва тайёрлаш
51 Жунни йиғиш ва тайёрлаш
52 Қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш
53 Уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш
54 Атлас ва адрас тўқиш
55 Майда мунчоқ (бисер) тикиш
56 Дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш
57 Темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш
58 Асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш
59 Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш
60 Қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш
61 Пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш
62 Қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш
63 Уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш
64 Тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш
65 Уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш
66 Уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш
67 Ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш
68 Миллий тақинчоқлар ясаш
69 Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш
70 Дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш
71 Артемия цисталарини йиғиш ва топшириш
72 Енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш (лицензия варақаси бўлганда)
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал