Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома қандай тузилади
Тавсияномада:
– Ўзини ўзи банд қилган шахслар ишининг хусусиятлари қандай
– Шартномада қандай шартларни кўрсатиш муҳим
– Шартнома тузишда нималарга эътибор бериш керак
– Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома тузишда қандай хатолар бўлади
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ишининг хусусиятлари қандай
Ўзини ўзи банд қилганлар – бу шахсан ўзи ишларни бажарадиган ёки хизматлар кўрсатадиган ва бунда даромад оладиган жимоний шахслар. Ўзини ўзи банд қилганларнинг даромадларига ижтимоий солиқ ва ЖШОДС солинмайди
. Бироқ ўзини ўзи банд қилган шахслар ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга эмас ва ўзлари ҳам ёлланган ходим сифатида ишлашга ҳақли эмас
.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар фақат 19.03.2025 йилдаги ПФ-50-сон Фармонга 2-иловада белгиланган Рўйхатда назарда тутилган фаолият турларини амалга оширишлари мумкин. Ушбу рўйхатга киритилмаган бошқа фаолият турларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
|
Фаолият |
Хизмат тури |
|
Ижтимоий-маиший хизматлар |
Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича хизматлар, оилавий болалар уйини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш, беморлар ҳамда кексаларга қараб туриш ва парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш ва б. |
|
Сервис хизматлари |
Автомобилларни ювиш ва сайқаллаш, велосипедларни таъмирлаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тайёрлаш, таъмирлаш, бўяш ва тозалаш, мусиқа асбобларини таъмирлаш ҳамда созлаш ва б. |
|
Техник хизматлар ва утилизация |
Сантехника ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш, ўлчов воситаларини тайёрлаш ва ижарага бериш, пичоқларни тайёрлаш, чархлаш ва сотиш, темирчилик маҳсулотларини уйда ишлаб чиқариш, металлдан қўл меҳнати ва буюмлар ясаш, қоғоздан қутилар ва ўрамлар тайёрлаш, тайёр маҳсулотларни тамғалаш. |
|
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматлар |
Ер участкаларини тозалаш ва рекультивация қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлари (ўсимликларни ўстириш, ҳайвонлар ва ипак қуртларини кўпайтириш, ҳосилни йиғиш), хонаки товуқларни кўпайтириш, чорва бозорларида воситачилик хизматлари, асаларичилик ва б. |
|
IT ва медиа хизматлари |
Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш, дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш, ижтимоий тармоқлардаги фаолият (SMM, маркетинг, реклама, аккаунтларни бошқариш), онлайн-савдо, онлайн-маслаҳат бериш ва онлайн-ўқитиш соҳасидаги фаолият, кадрларни танлаш ва фриланс-лойиҳаларни бошқариш соҳасидаги фаолият. |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш |
Гипс ва лойдан буюмлар ясаш, кулолчилик, тошдан буюмлар ясаш, ёғочдан буюмлар ясаш, қайта ишланган жундан кийим-кечак ва буюмлар тайёрлаш, майда мунчоқ тикиш ва б. |
|
Маданият, спорт ва ижодий фаолият |
Рангтасвир, мода намойишларида, суратга олиш ва реклама роликларида иштирок этиш, киберспорт фаолияти, Спорт вазирлигининг стипендияси тайинланган спортчилар фаолияти ва б. |
|
Транспорт хизматлари |
Енгил автомобилларда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш. |
Фаолият турларининг тўлиқ Рўйхатини ҳавола>> бўйича юклаб олинг
Ташкилотлар ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишлари мумкин
, яъни буюртмачининг топшириғига кўра ижрочи муайян ишни бажаради, буюртмачи эса бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартномада қандай шартларни кўрсатиш муҳим
Ўзини ўзи банд қилган шахс билан одатда ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилади. Кўпинча шартномаларнинг икки туридан фойдаланилади:
- Пудрат шартномаси – агар ўзини ўзи банд қилган шахс натижага эга аниқ ишни бажарса (масалан, таъмирлаш, монтаж, маҳсулот тайёрлаш).
- Хизматлар кўрсатиш шартномаси – агар ўзини ўзи банд қилган шахс моддий натижасиз хизматлар кўрсатса (масалан, маслаҳатлар, маркетинг хизматлари, репетиторлик).
Шартномада қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
|
Шартнома предмети |
қандай ишлар, қанча миқдорда ва ҳажмда бажарилишини аниқ белгилаш. Ишларни шартнома топшириғида батафсилроқ тавсифлаш мумкин.
|
|
Ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) муддатлари |
бошланиши ва тугашининг аниқ саналари. |
|
Қиймати ва тўлаш тартиби |
сумма, тўлаш усули (масалан, ўзини ўзи банд қилган шахснинг картаси ёки ҳисобварағига). |
|
Тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари |
ўзини ўзи банд қилган шахс хизматларни сифатли кўрсатиш мажбуриятини олади, буюртмачи хизматларни қабул қилиш ва тўлаш мажбуриятини олади.
|
|
Тарафларнинг жавобгарлиги |
шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун.
|
|
Шартнома бўйича низоларни ҳал қилиш тартиби |
даъво йўллаш, арбитраж, судда кўриш.
|
|
Тарафларнинг реквизитлари |
|
Агар ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома нотўғри тузилса, у ҳолда ижрочи билан муносабатлар меҳнат муносабатларига қайта квалификация қилиниши мумкин. Масалан, агар меҳнат қонунчилиги атамаларидан фойдаланилса.
. Қонунчиликни бузмаслик учун, ФҲШни қандай тузиш тўғрисида янада батафсил тавсияномада билиб олинг.Шартнома тузишда нималарга эътибор бериш керак
Ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини текшириш – у ҳақиқатан ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлигига ишонч ҳосил қилиш.
Шартномада иш жадвалини кўрсатмаслик – ўзини ўзи банд қилган шахс буюртмачининг жадвали ёки компанияда белгиланган иш жадвали бўйича эмас, балки ўзига ишлайди.
Меҳнат шартларига ўхшаш шартларни киритмаслик – масалан, функционал мажбуриятлар, мунтазам тўловлар ва бошқалар.
Ишнинг якуний натижасини аниқ белгилаш – иш жараёнининг ўзи мажбуриятларни бажариш натижаси бўлиб ҳисобланмайди. Масалан, мебель йиғувчи учун – йиғилган мебель, дизайнер учун – тасдиқланган дизайн-макет, копирайтер учун – буюртмачига топширилган тайёр материаллар.
|
Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартноманинг нотўғри белгиланган шартларига мисол |
Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартноманинг тўғри расмийлаштирилган шартларига мисол |
|
Компания ўзини ўзи банд қилган дизайнер билан логотип яратиш учун шартнома тузмоқда. Шартномада кўрсатилишича, мутахассис:
|
|
Шунингдек шартномада ойлик қатъий белгиланган тўловлар ҳам белгиланган. Бу хато, чунки бундай шартлар ўзини ўзи банд қилган шахс билан тузилган шартномага эмас, балки меҳнат муносабатларига мос келади. |
Бундай шартнома фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга тўғри келади. |
Ўзини ўзи банд қилган шахс билан шартнома тузишда қандай хатолар бўлади
Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ўрнига меҳнат шартномасини тузиш
♦️ Хато: Компания ўзини ўзи банд қилган шахсни жадвал бўйича ишлаш шартлари, раҳбариятга бўйсуниш ва мунтазам тўловларни киритган ҳолда расмийлаштиради.
♦️ Қандай хавф туғдиради: ДМИ шартномани меҳнат шартномаси деб қайта квалификация қилиши мумкин, бу эса жарималар ва қўшимча солиқлар ҳисобланишига олиб келади.
Қатъий белгиланган иш жадвалини кўрсатиш
♦️ Хато: Шартномада ўзини ўзи банд қилган шахс, масалан, буюртмачининг офисида соат 9:00 дан 18:00 гача ишлаши лозимлиги кўрсатилган.
♦️ Қандай хавф туғдиради: Бу меҳнат муносабатларининг белгиси бўлиб, шартноманинг қайта квалификация қилинишига ва жарималарга олиб келиши мумкин.
Иш натижасига боғлиқ бўлмаган мунтазам ва бир хил тўловлар
♦️ Хато: Ўзини ўзи банд қилган шахс бажарилган ишлар далолатномаларисиз ҳар ойда бир хил миқдорда ҳақ олади.
♦️Қандай хавф туғдиради: Бу ойлик иш ҳақи тўлашга ўхшайди ва бу меҳнат муносабатларини билдиради.
Мукофотлар, устамалар ва иш ҳақининг бошқа элементлари белгиланган
♦️ Хато: Шартномада ўзини ўзи банд қилган шахс базавий ҳақ, шунингдек, ишни сифатли бажарганлиги ёки ортиқча ишлаганлиги учун мукофот пули олиши кўрсатилган.
♦️ Қандай хавф туғдиради: Бу меҳнат шартномасининг ўзига хос элементи бўлиб, шартноманинг меҳнат муносабатларига қайта квалификация қилинишига олиб келиши мумкин.
Бошқа буюртмачилар билан ҳамкорликни тақиқлаш
♦️ Хато: Шартномада ўзини ўзи банд қилган шахс бошқа мижозлар билан ишлаш ҳуқуқига эга эмаслиги кўрсатилган.
♦️ Қандай хавф туғдиради: Ўзини ўзи банд қилган шахслар – бу мустақил мутахассислар, улар ким билан қачон ва қандай ҳамкорлик қилишни ўзлари танлайдилар.
Ишларни бажариш муддатлари ва аниқ шартлари белгиланмаган
♦️ Хато: Шартномада ишнинг аниқ тавсифи, унинг муддатлари ва натижалари кўрсатилмаган, шу сабабли низолар келиб чиқиши мумкин.
♦️ Қандай хавф туғдиради: Агар ўзини ўзи банд қилган шахс ишни бажармаса ёки сифатсиз бажарса, буюртмачининг эътироз билдириши қийинроқ бўлади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсга лавозим мажбуриятларини бириктириш
♦️ Хато: Шартномада ўзини ўзи банд қилган шахснинг штат лавозими бўйича вазифаларни доимий асосда бажариши кўрсатилган.
♦️ Қандай хавф туғдиради: Бу штат лавозимига тенглаштирилади ва бу солиқ органи билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.
Шартномада рухсат этилган Рўйхатга кирмайдиган хизматларни кўрсатиш
♦️Хато: Шартномада Рўйхатга кирмайдиган хизматлар ёки ишлар кўрсатилган
. Шунингдек ўзини ўзи банд қилган шахснинг кўрсатилаётган хизматларнинг белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги учун жавобгарлиги белгиланмаган.
♦️Қандай хавф туғдиради: Агар ўзини ўзи банд қилган шахс рухсат этилган рўйхатга кирмайдиган ишларни бажарса ёки хизматлар кўрсатса, бу унинг фаолияти ноқонуний деб топилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолда буюртмачи солиқ ва ҳуқуқий оқибатларга, шу жумладан жарималар ва шартнома муносабатларини қайта кўриб чиқиш заруратига дуч келиши мумкин.
- Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати
- 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар учун Фаолият турлари руйхатидан чиқариб ташланадиган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати
- Хатосиз буйруқлар: қандай тўғри расмийлаштириш ва жарималарни олдини олиш керак
- Ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш фактини қандай қайд этиш мумкин
- Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади


Канал в телеграм