Ҳар йилги меҳнат таътилини ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш керак

16.01.2026
author avatar

Зарнигор АБДУРАХМАНОВА

ЯММТ ривожлантириш бўлими бошлиғи

1. Ходимнинг меҳнат таътилини рўйхатдан ўтказиш учун электрон меҳнат дафтарчаси бўлимини очиш, яъни ходимнинг фамилиясига босиш ёки «Кўриш» ҳаволаси орқали ўтиш керак. 

 

2. Сўнг «Таътилни рўйхатдан ўтказиш» тугмасини танлаш лозим.


 
3. Таътил турини танланг. Бу ҳолда «Меҳнат таътили» тугмасини босинг.

Эътибор беринг
Тизимда ходимнинг аввалги меҳнат фаолияти даврлари учун таътилни рўйхатдан ўтказиш функцияси мавжуд эмас. Таътилни фақат жорий иш йили учун рўйхатдан ўтказиш мумкин.

4. Ходимнинг меҳнат таътили бошланиши тўғрисидаги маълумотларни тўлдиринг.
5. Маълумотлар киритилгандан кейин «Юбориш» тугмасини босиш орқали ходимнинг меҳнат таътили Тизимда қайд этилади.

6. Таътил рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бош саҳифада ушбу лавозимнинг бўш иш ўрни акс эттирилади. Асосий ходимнинг таътилда бўлиш вақтида иш берувчи вақтинчалик ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга ҳақли. 

7. Ходимнинг таътилдан қайтишини расмийлаштириш учун, ходимнинг саҳифасида «Таътилдан қайтариш» тугмасини босинг.

8. Ходимнинг меҳнат таътили тугаганлиги ҳақидаги маълумотларни тўлдиринг.

9. Бош саҳифада ходим тўғрисидаги маълумотлар қуйидагича акс эттирилади.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Меҳнат таътилини олиш ҳуқуқи қачон пайдо бўлиши, кимга ва қандай тақдим этилиши, шунингдек таътил давомийлигини қандай ҳисоблаш ҳақида батафсил экспертларнинг тавсияномаларида ўқинг.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал