Огоҳлантиришни ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин

19.11.2024
author avatar

Зарнигор АБДУРАХМАНОВА

ЯММТ ривожлантириш бўлими бошлиғи

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида ходимни ёзма шаклда, имзо қўйдириб, огоҳлантириши шарт. Бу Меҳнат кодексининг мажбурий талаби бўлиб, ишдан бўшатиш тартиб-таомилларини ўтказишда ходимларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди. Маълумотларнинг ЯММТга тўғри киритилиши, меҳнат қонунчилигининг барча талабларига риоя қилган ҳолда, огоҳлантириш фактини қайд этиш имконини беради.

Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш бериш учун бош саҳифада ходимнинг Ф.И.О. топилади. Ўнг томондаги «!» белгиси очилади.

Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг лавозими автоматик равишда кўрсатиладиган «Огохлантириш бериш» ойнаси пайдо бўлади.

Сўнг керакли маълумотларни киритинг:

  1. Бўйруқ рақами – келгусида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида буйруқ рақами.
  2. Бўйруқ санаси – келгусида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида буйруқ санаси.
  3. Модда – Меҳнат кодексига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун модда кўрсатилади.  
  4. Қисми – кўрсатилган модда қисми танланади.
  5. Банди – кўрсатилган қисм банди.
  6. Малака тоифаси – ходимнинг малакаси киритилади (мавжуд бўлса).
  7. Иш ҳақи (сўм ойига) – ходимнинг иш ҳақи суммаси.
  8. Бошқа иш қидириш учун берилган кун – хафта куни танланади.
  9. Телефон рақами – ходимга хабарнома юбориш учун телефон рақами.
  10. Электрон почта манзили – ходимга хабарнома юбориш учун почта манзили (ихтиёрий).
  11. Огоҳлантириш хати чиқарилган сана – иш берувчи томонидан хат чиқарилган сана.

Барча маълумотлар тўлдирилгандан сўнг, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш хати билан танишиш ҳамда чоп этиш имконияти мавжуд.

Ходим огоҳлантириш хатини олгандан сўнг, бош саҳифада ходимнинг фамилияси ёнида «ОГОҲЛАНТИРИЛГАН» белгиси акс эттирилади.

Агар ходимнинг огоҳлантириш хати нотўғри тўлдирилган бўлса, ушбу хат бекор қилиниши ва қайта расмийлаштирилиши мумкин. Бунинг учун бош саҳифада ходимнинг Ф.И.О.ни топинг ва «!» тугмасини босинг.

 

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал