Хизмат текшируви ўтказилиши муносабати билан ишдан четлаштириш тартиби

20.01.2025
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Ушбу асос бўйича ходим қачон ишдан четлаштирилади

– Ишдан четлаштириш қанча муддатга ишдан амалга оширилади

– Ишдан четлаштириш даврида иш ҳақи тўланадими ёки йўқми

– Ишдан четлаштириш қандай расмийлаштирилади

Ушбу асос бўйича ходим қачон ишдан четлаштирилади

Иш берувчи ходимни ишдан фақат ушбу ходимнинг ишда бўлиши хизмат текширувини ўтказишга халақит бериши мумкин деб ҳисоблашга жиддий асослар бўлган тақдирдагина четлаштириши мумкин.

Хизмат текшируви – қуйидаги мақсадларда ўтказиладиган текширув:

- ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги далилини аниқлаш, унинг содир этилишида ходимнинг айбини, сабаблари ва шартларни аниқлаш;

- иш берувчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг хусусияти ва миқдорини аниқлаш. Хизмат текширувини ўтказиш учун иш берувчининг буйруғи билан хизмат текширувини ўтказиш бўйича комиссия тузилади.

Хизмат текширувини амалга ошириш тартиби МКнинг 303311-моддаларида баён этилган.

Ишдан четлаштириш қанча муддатга амалга оширилади

Ходимни унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши муносабати билан ишдан четлаштириш муддати 15 иш кундан ошмаслиги керак. Бу МКда белгиланган хизмат текширувини ўтказиш муддати. Иш берувчи хизмат текширувини ўтказиш муддатини ва тегишинча ходимни ишдан четлаштириш муддатини яна 15 иш кунига узайтириши мумкин. Лекин бу фақат қуйидаги шартлар бажарилган истисно ҳолларда қонуний бўлади:

- объектив сабабларга кўра хизмат текширувини дастлабки муддатда якунлаш имконияти бўлмаса;

- хизмат текширувини ўтказиш муддатини узайтириш учун комиссиянинг асосланган далиллари мавжуд бўлса.

Ишдан четлаштириш даврида иш ҳақи тўланадими ёки йўқми

Ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши муносабати билан ишдан четлаштиришнинг бутун даври учун унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ишдан четлаштириш қандай расмийлаштирилади

Ходимни ишдан четлаштириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, уни ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс имзолайди.

Эътибор беринг
Ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқни тузиш ва ходимни у билан таништириш бўйича умумий қоидаларни қуйидаги тавсиядан қаранг: Ишдан четлаштириш нима ва у қандай ҳолларда амалга оширилади.

Буйруқда қуйидагиларни кўрсатинг:

- МКнинг 151-модда 4-қисмига ҳавола қилган ҳолда ходимни ишдан четлаштириш сабаби, унинг Ф.И.Ш. ва лавозими (касби, мутахассислиги). Бундан ташқари, буйруқда ушбу ходимнинг ишда бўлиши хизмат текширувини ўтказишга халақит бериши мумкинлиги сабаби албатта кўрсатилиши керак;

- ишдан четлаштириш муддати. Бу ҳолда четлаштириш муддати хизмат текширувини ўтказиш даври билан чекланади, унинг максимал муддати – 15 иш куни. Лекин тартиб-таомил 15 кундан аввалроқ тугаши ёки аксинча, агар текширув муддати узайтирилса, кейинроқ тугаши мумкин. Шунинг учун буйруқда «...ишдан четлаштирилаётган ходимга нисбатан ўтказилаётган хизмат текшируви тугагунга қадар» деб кўрсатиш мақсадга мувофиқ;

- бухгалтерияга ходимнинг ўртача иш ҳақини ишдан четлаштириш даврида сақлаб қолиш тўғрисида фармойиш.

Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқни чиқариш учун асос унга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади (ишдан четлаштиришга алоҳида буйруқ чиқармай, хизмат текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруққа киритса бўладими? Гарчи МКнинг 153-моддаси талқинидан келиб чиқиб алоҳида буйруқ бўлиши керак).

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал