Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.1994 й. ПФ-985-сон "Ички бозорни дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан тўлдиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
08.11.1994 й.
N ПФ-985
ИЧКИ БОЗОРНИ ДОРИ-ДАРМОНЛАР
ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ БИЛАН
ТЎЛДИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Дори-дармонлар, вакциналар хамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришни ва республикага олиб келишни кўпайтиришда "Ўзфармсаноат" давлат-акционерлик концерни ва дорихона муассасалари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида:
1. Шу йилнинг 15 ноябридан бошлаб 1996 йилнинг 1 январига қадар "Ўзфармсаноат" давлат-акционерлик концерни, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дорихона муассасалари:
дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари харид қилиш учун республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган махсулот учун уни олиб чиқиб кетиш солиғи ва бож тўлашдан;
хорижий валютадаги савдо-сотиқ ишларидан олинган валюта даромадининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод қилинсин.
2. Даромад (ялпи даромад) солиғи бўйича бюджетга бериладиган бадал ҳисобига кирувчи маблағнинг 50% мазкур давр мобайнида "Ўзфармсаноат" давлат-акционерлик концерни ва дорихона муассасалари ихтиёрида қолдирилиб, у ўзларининг айланма маблағларини кўпайтиришта сарфлансин.
4. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов