Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.1998 й. 206-сон "Хўжалик ҳисобидаги "UZNET" ахборот хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.1998 й.

N 206



ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ "UZNET" АХБОРОТ

ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 апрелдаги 150-сон қарорини бажариш юзасидан ва идоралараро ахборот компьютер тармоғини самарали ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик ҳисобидаги "UZNET" ахборот-компьютер хизмати тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти "UZNET" хизмати фаолиятини мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Султонов