Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Руминия Ҳукумати ўртасида автомобиль йўлларида транзит ташиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Бухарест, 1996 йил 6 июнь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Руминия Ҳукумати ўртасида автомобиль

йўлларида транзит ташиш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Руминия Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, савдо ва иқтисодий муносабатларни ўзаро манфаатли ривожлантиришга кўмаклашиш истагини билдириб, ўз ҳудудларидаги транзит автомобиль йўлларини яхшилаш ва тартибга солиб туриш мақсадида, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш соҳаси


1. Ушбу Битим қоидалари иккала давлатдан бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтган нақлиёт воситалари билан иккинчи давлат ҳудуди орқали транзит юк ташилаётганда амал қилади.


2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзлари қатнашадиган халқаро автомобиль йўлларида юк ёки йўловчи ташиш соҳасидаги бошқа икки томонлама ёки кўп томонлама битимларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



2-модда. Таърифлар


Ушбу Битимда:

- "юк ташувчи" атамаси асосий жойи Ўзбекистон Республикаси ёки Руминияда бўлган ва нақлиёт воситаси рўйхатдан ўтказилган давлатда амал қилувчи миллий қонунчиликка мувофиқ бошқалар ёки ўз ҳисобидан халқаро юк ёки йўловчи ташишни амалга оширишга рухсат этилган ҳар қандай жисмоний ёки ҳуқуқ

...