Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.1997 й. 114-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.1997 й.

N 114



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ПУДРАТ САВДОЛАРИ

(ТЕНДЕРЛАР)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Капитал қурилишда бозор ўзаро муносабатларини жорий этишни жадаллаштириш, объектлар қурилиши муддатларини қисқартириш, сифатини яхшилаш ва қийматини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қумитаси пудат савдоларини ташкил этиш бўйича хўжалик ҳисобидаги республика бошқармасини ва вилоят марказларидаги унинг филиалларини бир ой муддатда ташкил этсин.

Пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш бўйича Республика бошқармасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдолар ўтказиш бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш ва кўрсатмалар бериш юклансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов