Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2006 й. ПҚ-439-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2006 й.

N ПҚ-439



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Халқаро шартномалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:


1. 2006 йилнинг 15 июнида Шанхай шаҳрида (ХХР) имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар тасдиқлансин:

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудида террорчиликка қарши биргаликдаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битим;

Терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби фаолиятга дахлдор шахсларнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудига суқилиб кириш йўлларини аниқлаш ва тўсиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий антитеррористик тузилмасида ахборотни техникавий муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати мазкур қарорда кўрсатилган халқаро шартномалар сифатли амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (В. Норов) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига мазкур қарорда қайд этиб ўтилган халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг уларда кўзда тутилган мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М. Атаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 313-модда.