Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан Корея саноат федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисида Англашув меморандуми (Тошкент, 2005 йил 11 май)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
алоқалар агентлиги билан Корея Саноат
Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик
кенгашини тузиш тўғрисида
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси тадбиркорлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, шунингдек хусусий ташаббускорликни амалга ошириш ва тадбиркорлар ўртасида доимий ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан Корея Саноат Федерацияси ўртасида (бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи) савдо, инвестиция, технологияларни етказиш, хизматлар ва ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳалари бўйича Иқтисодий ҳамкорлик кенгашини (бундан кейин "ИҲК" деб аталади) тузиш тўғрисида келишувга эришдилар. ИҲК доимий асосда икки давлат саноатчилари ва тадбиркорлари ўртасида юқоридаги кўрсатилган турлардаги фаолиятларни муҳокама қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун учрашувлар ўтказиб туради.
Ўзбек-Корейс Иқтисодий ҳамкорлик кенгашини ташкил этиш ва фаолияти Тартиби ушбу Меморандумнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ушбу Меморандум Тошкент ша
...