Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2006 й. ПҚ-523-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2006 й.

N ПҚ-523



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Халқаро шартномалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:


1. 2006 йилнинг 4 сентябрида Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) имзоланган қуйидаги халқаро шартномалар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳфий ахборотларни ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги Битим;

2001 йилнинг 16 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисидаги Битим Протоколи тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов) мазкур қарорда қайд этиб ўтилган халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида Қозоғистон Республикасига тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг уларда назарда тутилган мажбуриятлари ижроси устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 478-модда.