Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.1996 й. ПФ-1410-сон "Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармонга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.03.1996 й.

N ПФ-1410



"ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНГАН

БУЮМЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚИБ

КЕТИШГА ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 4 ЯНВАРДАГИ ПФ-1354-СОН ФАРМОНГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Чорва ва паррандани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтириш мақсадида:


1. 1996 йил 4 январдаги 1354-сон Фармонга қуйидагича мазмундаги 1-модда қўшилсин: "Барча турдаги моллар (майда ва йирик қорамоллар, чучқа, от, зотдор чорва) ҳамда паррандалар, гўшт ва гўшт маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин".


2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори 7-иловасига тегишли ўзгартишлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси, ИИБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳар ва туманларининг ҳокимлари мазкур Фармоннинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


4. Ушбу Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов