Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Маданий бойликларни ноқонуний олиб кириш, олиб чиқиш ва эгалик ҳуқуқини бошқага ўтказишнинг олдини олиш ва тақиқлашга қаратилган чоралар тўғрисида Конвенция (1970 йил 14 ноябрь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Маданий бойликларни ноқонуний олиб кириш,

олиб чиқиш ва эгалик ҳуқуқини бошқага ўтказишнинг

олдини олиш ва тақиқлашга қаратилган чоралар тўғрисидаги

КОНВЕНЦИЯ


1970 йилнинг 12 октябридан 14 ноябригача Парижда ўзининг ўн олтинчи сессиясига йиғилган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош конференцияси,

Бош конференциянинг ўн тўртинчи сессиясида (1966 йил) қабул қилинган Маданият соҳасида халқаро ҳамкорлик принциплари декларацияси қоидаларининг муҳимлигини эслатиб,

таълим, фан ва маданият мақсадлари учун мамлакатлар ўртасидаги маданий қадриятлар алмашинуви инсоният цивилизацияси тўғрисидаги билимларни кенгайтиришини, барча халқларнинг маданий ҳаётини бойитишини ва мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушунишга даъват этишини ҳисобга олиб,

маданий қадриятлар цивилизациялар ва халқлар маданиятларининг асосий унсурларидан бири ҳисобланишини ва улар ўзининг келиб чиқиши, тарихи ва атроф-муҳити аниқ маълум бўлгандагина ҳақиқий қимматига эга бўлишини ҳясобга олиб,

ҳар бир давлат ўз ҳудудида жойлашган маданий бойликларни ўғрилик, яширин қазишлар ва ноқонуний олиб чиқиб кетиш хавфидан асрашга мажбурлигини ҳисобга олиб,

ушбу хавфларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир давлат, ҳам ўзининг маданий бойликларига, ҳам бошқа халқларнинг маданий бойликларига нисбатан ахлоқий мажбуриятларини янада чуқур англаб етиши лозимлигини ҳисобга олиб,

музей, кутубхона, архивлар маданият муассасалари ҳисобланиб, уларнинг коллекциялари умумбашарий ахлоқий принциплар асосида тузилиши учун ғамхўрлик қилишилари лозимлигини ҳисобга олиб,

маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва ҳуқуқларнинг бировга ўтиши, керакли халқаро конвенцияларни тавсия этиш орқали ЮНЕСКО кўмаклашиши шарт бўлган давлатлар ўртасидаги ўзаро тушунишга зарар етказиши мумкинлигини ҳисобга олиб,

маданий ёдгорликларни асраш самаралироқ бўлиши учун маданий қадриятларни ҳам миллий даражада, ҳам давлатлар ўртасида қизғин ҳамкорликни талаб қиладиган халқаро кўламда асраш ташкил этилиши кераклигини ҳисобга олиб,

ушбу масала бўйича ЮНЕСКО Бош конференцияси 1964 йили тавсия қабул қилганлигини эътиборга олиб,

ноқонуний олиб кириш, олиб чиқиш ва мулк ҳуқуқини бошқага беришни тақиқлаш ва огоҳлантиришга йўналтирилган чораларга тааллуқли янги таклифларга эга бўлиб (сессия кун тартибининг 19-банди),

ўзининг ўн бешинчи сессиясида, ушбу

...