Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 28-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-24-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 06.03.2007 й. Қарори (АВ томонидан 28.03.2007 й. 1325-5-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.03.2007 й.

N 1325-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.03.2007 й.

N 28

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.03.2007 й.

N 2007-24

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз

солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида


(2007 йил 7 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 15 январдаги 16, 2004-13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (2004 йил 15 март, рўйхат рақами 1325 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 11-сон, 133-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                              Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                     Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган

товарлар бўйича юридик шахслар томонидан

акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган

ўзгартиришлар


1. 13-бандидаги иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


2. 14-20-бандлар чиқариб ташлансин.


3. 21-бандидаги биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 13-сон, 124-модда.