Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида Битим (Бишкек, 2004 йил 24 июль)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида давлат чегараси орқали

ўтказиш пунктлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида 2000 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган Битимни эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида,

шахсларни, юкларни, товарларни, транспорт воситаларини, жониворлар ва бошқа мулкларни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси орқали ўтказиш тартибини такомиллаштириш зарурлигига амал қилиб,

ноқонуний миграция, қурол-яроқ, гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорлар контрабандасини фош этиш ҳамда олдини олиш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини шахслар, юклар, товарлар, транспорт воситалари, жониворлар ва бошқа мулклар кесиб ўтиши учун Томонлар давлат чегараси орқали ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган Иловасида қайд этилган халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктлари, шу жумладан, енгиллаштирилган ўтказиш пунктларини (бундан кейин - ўтказиш пунктлари) ўрнатишга қарор қилдилар.

Халқаро ўтказиш пунктлари Томонлар давлатларининг ва бошқа давлатларнинг шахсларини, юкларини, товарларини, транспорт воситаларини, жониворлар ҳамда бошқа мулкларини ўтказишни амалга оширади.

Икки томонлама ўтказиш пунктлари Томонлар давлатларининг шахсларини, юкларини, товарларини, транспорт воситаларини, жониворлар ва бошқа мулкларини ўтказишни амалга оширади.

...