Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.1995 й. 59-сон "Таълим муассасалари ҳақидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.1995 й.

N 59


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1992 йил 2 июлдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Мактабдан ташқари муассаса тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тасарруфида мактабгача тарбия ва мактабдан ташқари муассасалар, меҳрибонлик уйлари бўлган вазирликлар ва идоралар:

уч ой муддатда таълим муассасалари тўғрисидаги идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;

тасдиқланган низомларни амалга ошириш бўйича зарур ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар.


3. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 2-сон, 5-модда