Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.02.1995 й. 28-сон "Ипак ишлаб чиқариш мажмуида интеграциялаш жараёнларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ИНТЕГРАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ
КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ипак ишлаб чиқариш мажмуида корхоналарнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш ва интеграциялаш жараёнларини кучайтириш асосида маҳсулот сифатини ошириш ва уларнинг рақобатга бардошлилигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Марғилон "Ипакчи" акционерлик жамияти, Наманган "Атлас" акционерлик жамиятининг ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг пилла етиштириш, тайёрлаш ва сотишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлари меҳнат жамоаларининг улар томонидан "Кумуш тола" ва "Хонатлас" акционерлик компанияларини 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган акционерлик компаниялари:
ипак қурти уруғини етиштириш, тут дарахтларини парвариш қилиш, хом пилла тайёрлаш, уларга дастлабки ишлов бериш, ипак хом ашёсидан ва йигирув чиқитларидан калава иплари ва шойи газламалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бирлашмалари ҳисобланади;
очиқ турдаги акционерлик бирлашмалари шаклида ташкил этилади;
"Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган қатнашчилари ҳисобланадилар, ўз фаолиятини компания уставига мувофиқ амалга оширадилар;
белгиланган тартибда давлат органларида рўйхатдан ўтказиладилар.
"Кумуш тола" ва "Хонатлас" компаниялари таркибига кирган пиллани дастлабки қайта ишловчи корхоналар қишлоқ хўжалиги корхонаси мақомини сақлаб қоладилар.
3. Акционерлик компанияларини бошқариш тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин. Акционерлик компаниялари бошқарувларининг ижро этувчи аппарати функцияси "Ипакчи" ва "Атлас" акционерлик жамиятларининг шойи ишлаб чиқарувчи бош корхоналарига юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туманлардаги пилла қуритиш корхоналарини ширкатларга айлантириш ҳамда уларнинг мулкдаги улушларини белгиланган тартибда пиллакорлар (оилавий звенолар), пилла қуритиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланадилар;
пиллани тайёрлаш, қуритиш, қуруқ пиллаларни пиллакорлар номидан истеъмолчиларга жўнатиш функцияларини амалга оширадилар;
пиллакорларга сифатли тут барги етказиб бериш бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналари билан шартномалар тузадилар.
5. Жойларда пиллакорларнинг мустақил ширкатлари ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ипак" Республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республика ва вилоятлар бирлашмалари белгиланган тартибда тугатилсин, вилоятларда туманлар ширкатларининг мувофиқлаштирувчи кенгашлари тузилсин.
6. "Ипак" Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси корхоналари негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида "Пилла" уюшмаси 4-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, "Пилла" уюшмаси ўзига берилган ваколатлар ва функциялар доирасида қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:
бозор муносабатларини чуқурлаштириш, ипак қурти уруғи етиштиришдаги, ипақ қуртини боқишдаги, пиллани қуритишдаги замонавий технологияларни ёйиш ва маркетингни ташкил этиш;
агротехника ва ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришда республика пиллакорлар ширкатларига методик ёрдам бериш;
ширкатларга ташқи бозорни ўрганишда ва уларнинг экспорт имкониятларини кенгайтиришда кўмаклашиш.
7. "Кумуш тола" ва "Хонатлас" акционерлик компаниялари ҳамда "Пилла" уюшмаси ташкил этилиши муносабати билан "Ипак" Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси белгиланган тартибда тугатилсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, "Пилла" уюшмаси:
юридик шахс ҳисобланади ва пиллакорларнинг туман ширкатлари ҳамда мулкчиликнинг барча шаклларидаги бошқа ипакчилик корхоналари ва ташкилотлари томонидан тузилади;
ўз фаолиятини таъсисчиларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколат ва функциялар асосида ташкил қилади;
шартномалар ва мажбуриятлар бўйича "Ипак" Республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
9. "Пилла" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ ва ходимларининг сони 22 нафар миқдорида маъқуллансин.
"Пилла" уюшмасига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда, бир ой муддатда "Пилла" уюшмаси фаолияти Уставини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, "Пилла" уюшмаси туман пиллакорлар ширкатлари, "Кумуш тола", "Хонатлас" акционерлик компаниялари ва тут барги етиштирувчи хўжаликлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатлар махсус шартномалар билан тартибга солинади.
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бир ой муддатда хом пилла етиштириш ва харид қилиш, пиллакорларни тут барги билан таъминлаш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Ўзбеклегкомбанк"нинг вилоят филиалларини очишга амалий ёрдам берсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
"Кумуш тола" ва "Хонатлас" акционерлик компаниялари таркибига кирувчи корхоналар акцияларининг 20 фоизгачасини тегишли юридик ва жисмоний шахсларга - хом пилла етиштирувчиларга сотишни назарда тутсин;
акционерлик компанияларидаги акцияларнинг давлат улишини бошқариш ҳуқуқини шартнома асосида "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига берсин;
давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларни икки йил мобайнида шартнома асосида "Кумуш тола" ва "Хонатлас" компанияларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига берсин.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ижара шартномалари асосида тут дарахтлари ва тутзорларни оилавий звеноларга ва деҳқон (фермер) хўжаликларига бириктириб қўйишни таъминласинлар, тут дарахтларини уларнинг розилигисиз кесиб ташлашни тақиқласинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
ипак қуртининг элита ва суперэлита уруғи, тут кўчатлари етиштиришни ривожлантириш, ипак қуртини боқиш агротехникасини такомиллаштириш юзасидан ягона сиёсат юритилишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда озуқа базасини ривожлантиришда, янги тутзорлар барпо этишда "Кумуш тола", "Хонатлас" компаниялари хўжаликлари ва корхоналарига ҳамда пиллакорлар ширкатларига ёрдам кўрсатсин, тутзорларнинг сақланиши устидан назорат ўрнатсин.
16. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 15 сентябрдаги 327-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1995 йил 3 февралдаги
28-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси акционерлик
компаниялари рўйхати ва таркиби
"Кумуш тола" акционерлик компанияси
1. "Ипакчи" Марғилон акционерлик жамияти
2. "Марғилон хонатласи" Марғилон акционерлик жамияти
3. "Ипак йўли"Фарғона акционерлик жамияти
4. Ипак қурти уруғи заводлари:
5. Пиллага дастлабки ишлов берувчи туман базалари:
Фарғона вилояти бўйича:
Олтиариқ базаси
6. Фарғона автокорхонаси
7. Фарғона хўжалик ҳисобидаги қурилиш-таъминлаш бошқармаси
"Хонатлас" акционерлик компанияси
1. "Атлас" Наманган акционерлик жамияти
2. "Булоқбоши ипаги" акционерлик жамияти
3. Ипак қурти уруғи заводлари:
4. Пиллага дастлабки ишлов берувчи туман базалари:
Наманган вилояти бўйича:
Косонсой базаси
Андижон вилояти бўйича:
5. Автокорхоналар:
1995 йил 3 февралдаги
28-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Кумуш тола" акционерлик компаниясини бошқариш
ТУЗИЛМАСИ
|
КОМПАНИЯ КЕНГАШИ |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Компания раиси - "Ипакчи" бош корхонаси бош директори |
Маркетинг ва ривожлантириш бўлими |
Маъмурий - хўжалик бўлими |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Биринчи ўринбосар |
Ишлаб чиқариш бўйича ўринбосар |
Иқтисодиёт бўйича ўринбосар |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Агротехника ва ипак етиштириш бўлими |
Саноатда қайта ишлаш бўлими |
Иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Пилла тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш бўлими |
Ташқи алоқалар бўлими |
Молия-ҳисоб-китоб маркази |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ташишларни ташкил этиш бўлими |
Савдони ташкил этиш бўлими |
|||||||||||||||||||||||
|
1995 йил 3 февралдаги
28-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Хонатлас " акционерлик компаниясини бошқариш
ТУЗИЛМАСИ
КОМПАНИЯ КЕНГАШИ |
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Компания раиси - "Атлас" бош корхонаси бош директори |
Маркетинг ва ривожлантириш бўлими |
Маъмурий - хўжалик бўлими |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Биринчи ўринбосар |
Ишлаб чиқариш бўйича ўринбосар |
Иқтисодиёт бўйича ўринбосар |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Агротехника ва ипак етиштириш бўлими |
Саноатда қайта ишлаш бўлими |
Иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
Пилла тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш бўлими |
Ташқи алоқалар бўлими |
Молия-ҳисоб-китоб маркази |
||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ташишларни ташкил этиш бўлими |
Савдони ташкил этиш бўлими |
|||||||||||||||||||||||
|
1995 йил 3 февралдаги
28-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Пилла" уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар
Тўрткўл пиллакорлар ширкати
Элликқалъа пиллакорлар ширкати
Андижон вилояти
Андижон пиллачилик станцияси
Бухоро вилояти
Бухоро ипак қурти уруғи заводи
Бухоро пиллачилик жамоа хўжалиги
Жиззах вилояти
Бахмал пиллакорлар ширкати
Жиззах пиллачилик жамоа хўжалиги
Қашқадарё вилояти
Шаҳрисабз ипак қурти уруғи заводи
Наманган вилояти
Наманган пиллачилик жамоа хўжалиги
Навоий вилояти
Навоий ипак қурти уруғи заводи
Самарқанд вилояти
Самарқанд пилла қурти уруғи заводи
Каттақўрғон пилла қурти уруғи заводи
Самрақанд пиллачилик станцияси
Каттақўрғон пиллакорлар ширкати
Самарқанд пиллачилик ижара хўжалиги
Сирдарё вилояти
Боёвут пиллакорлар ширкати
Сайхунобод пиллакорлар ширкати
Сурхондарё вилояти
Олтинсой пиллакорлар ширкати
Тошкент вилояти
Тошкент ипак қурти уруғи заводи
Қуйи Чирчиқ пиллакорлар ширкати
Юқори Чирчиқ пиллакорлар ширкати
Ўрта Чирчиқ пиллакорлар ширкати
Тошкент пиллачилик жамоа хўжалиги
Фарғона вилояти
Фарғона пиллачилик станцияси
"Гулистон" пиллачилик жамоа хўжалиги
Хоразм вилояти
Урганч ипак қурти уруғи заводи
1995 йил 3 февралдаги
28-сон қарорига
5-ИЛОВА
"Пилла" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
киши |
|
Раҳбарият |
- 3 |
Пиллакорлар ширкатлари ишлари бўлими |
- 5 |
Ипак қурти уруғи заводлари ишини мувофиқлаштириш бўлими |
- 3 |
Пиллачикни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва истиқболни белгилаш бўлими |
- 3 |
Маркетинг, бозор конъюнктураси, ташқи алоқалар бўлими |
- 5 |
Аудиторлик хизмати |
- 3 |
Жами: |
- 22 |
1995 йил 3 февралдаги
28-сон қарорига
5а-ИЛОВА
"Пилла" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
|
Раис |
||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
Раиснинг 1-ўринбосари |
Раис ўринбосари |
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Маркетинг, бозор конъюктураси, ташқи алоқалар бўлими |
Пиллакорлар ширкатлари ишлари бўлими |
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
Пиллачиликни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва истиқболни белгилаш бўлими |
Ипак қурти уруғи заводлари ишини мувофиқлаштириш бўлими |
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||
|
Аудиторлик хизмати |
||||||||||||||||
|