Марказий банк Бошқарувининг 30.06.2007 й. 18/4-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 28.07.2007 й. 773-24-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.07.2007 й.
N 773-24
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
30.06.2007 й.
N 18/4
(N 578-7)
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(2007 йил 7 августдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар
...