Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 24.08.2007 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2007 й. 1721-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2007 й.

N 1721




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

24.08.2007 й.

N 131


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Хавфли юкларни ҳаво транспортида

ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни

тасдиқлаш тўғрисида


(2007 йил 5 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 95-моддасига асосан, меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Ташқи алоқалар ва ҳавода ташишни назорат қилиш бўлими бошлиғи зиммасига юклатилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                      Ҳ. Тробов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 407-модда.