Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2001 й. 276-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2001 й.

N 276



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида", "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида" (янги таҳрири) ва "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги (янги таҳрири) қонунларига мувофиқ  Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги  Адлия вазирлиги  ва бошқа  манфаатдор  вазирликлар  ва  идоралар билан биргаликда  бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги  тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни  ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Қ. Исмоилов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 й., N 12, 83-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2001 й., N 6, 34-модда