Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.1992 й. ПФ-505-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги фармони Афғонистон Республикаси ва бошқа ҳудудлардаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахсларга ҳам тааллуқли эканлиги тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.12.1992 й.

N ПФ-505


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1990 ЙИЛ 7 МАЙДАГИ

ФАРМОНИНИ АФҒОНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА   БОШҚА   ДАВЛАТЛАР   ҲУДУДИДА   УРУШ

ҲАРАКАТЛАРИДА ҚАТНАШГАН ФУҚАРОЛАРГА

НИСБАТАН ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАҚИДА


Уй-жойларни хусусийлаштириш ва бозор муносабатларига ўтиш шароитида Афғонистон Республикаси ва бошқа давлатлар ҳудудида уруш ҳаракатларида қатнашган фуқароларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 7 майдаги Фармонининг Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига ҳозир улар яшаб турган давлатга ва идораларга қарашли уйлар ҳамда квартираларни шахсий мулк қилиб беришга доир қисми 1979 йил декабридан 1990 йил февралигача бўлган даврда Афғонистон Республикасидаги уруш ҳаракатларида иштирок этган фуқароларга, шунингдек турли йилларда бошқа мамлакатлар ҳудудида уруш ҳаракатларида қатнашган собиқ ҳарбий хизматчиларга нисбатан жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафталик муддатда мазкур Фармонни амалга оширишни таъминлайдиган қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И.А. Каримов