Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.1993 й. ПФ-564-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.02.1993 й.

N ПФ-564



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХЎЖАЛИК СУДЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш, улар зиммасига юкланган вазифалар ва юмушларни бажариш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат божи ва республиканинг хўжалик судлари кўриб чиқадиган ишлар юзасидан ундириб олинадиган жарима маблағларининг 10 фоизи мазкур жамғармага ўтказилади;

жамғарма маблағларидан хўжалик судларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш ва уларнинг ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш учун фойдаланилади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 3-сон, 139-модда