Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.1999 й. 200-сон "Товарларни улгуржи савдо шохобчаларидан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга майда улгуржи сотиш тартибини ҳамда товарларни улгуржи бозорларда, улгуржисавдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.1999 й.

N 200



ТОВАРЛАРНИ УЛГУРЖИ

САВДО ШОХОБЧАЛАРИДАН, МУЛКЧИЛИК

ШАКЛЛАРИДАН ҚАТЪИ НАЗАР, КОРХОНАЛАР

ВА ТАШКИЛОТЛАРГА МАЙДА УЛГУРЖИ СОТИШ

ТАРТИБИНИ ҲАМДА ТОВАРЛАРНИ УЛГУРЖИ

БОЗОРЛАРДА, УЛГУРЖИСАВДО КОМПЛЕКСЛАРИДА

ВА САВДО МАРКАЗЛАРИДА УЛГУРЖИ

ВА МАЙДА УЛГУРЖИ СОТИШ ТАРТИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Товарларни чакана савдо шохобчаларидан майда улгуржи сотиш Тартиби 1-иловага мувофиқ;

Товарларни улгуржи бозорларда, улгуржи - савдо комплексларида ва савдо марказларида улгуржи ва майда улгуржи сотиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиблар талабларига корхоналар томонидан қатъий амал қилинишини белгиланган тартибда таъминласинлар.

3. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига товарларни муассасаларга, ташкилотларга, корхоналарга ва жамоа хўжаликларига улгуржи сотиш бўйича илгари қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш топширилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З.Усмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 4, 21-модда.