Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан молиявий лизингни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.07.1999 й. 776-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 07.05.1999 й. 327-сон билан тасдиқланган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.07.1999 й.

N 776




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

07.05.1999 й.

N 327



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан

молиявий лизингни ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Лизинг тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ишлаб чиқилган ва банк-лизинг берувчи (матн давомида - лизинг берувчи), лизинг олувчи ва лизинг объектини сотувчи ўртасида молиявий лизинг операциялари ўтказиш жараёнидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.

1.2. Молиявий лизинг - ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, бунда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тараф (лизинг олувчи) топшириғига кўра учинчи тараф (сотувчи)дан мол-мулк (лизинг объекти)ни лизинг шартномасида белгиланган, кейинчалик лизинг объектининг лизинг олувчи мулкига ўтиши шартларида уни лизинг олувчининг эгалик қилиши ва фойдаланиши учун сотиб олади.

Молиявий лизинг (матн давомида - лизинг)да лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши лозим:

- лизинг шартномаси муддати тугаганидан кейин лизинг объекти лизинг олувчи мулкига ўтади;

- шартнома муддати лизинг объекти хизмат қилиш муддатининг 80 фоизидан ортиғини ёки лизинг объектининг қолдиқ қиймати лизинг шартномаси муддати тугагач, унинг бирламчи

...