Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 22.12.1995 й. 192-I-сон "1995 йил апрелда имзоланган Энергетика Хартиясига доир Шартномани ҳамда Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир Протоколни ратификация қилиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.12.1995 й.
N 192-I
1995 ЙИЛ АПРЕЛДА ИМЗОЛАНГАН ЭНЕРГЕТИКА
ХАРТИЯСИГА ДОИР ШАРТНОМАНИ ҲАМДА
ЭНЕРГЕТИКА САМАРАДОРЛИГИ ВА ТУРДОШ
ЭКОЛОГИК ЖИҲАТЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА
ЭНЕРГЕТИКА ХАРТИЯСИГА ДОИР ПРОТОКОЛНИ
РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда имзоланган Шартнома ратификация қилинсин;
Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда имзоланган Протокол ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 12, 282-модда