Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31.08.1995 й. 132-I-сон "1956 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
31.08.1995 й.
N 132-I
1956 ЙИЛДАГИ ЮКЛАРНИ ХАЛҚАРО ЙЎЛЛАРДА
ТАШИШ ШАРТНОМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ
КОНВЕНЦИЯГА ҚЎШИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини қараб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1956 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги конвенцияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., N 9, 207-модда