Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан Бирлашган Араб Амирликларининг Қимматли қоғозлар ва товарлар бўйича маъмурияти ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Англашув меморандуми (Абу Даби, 2008 йил 17 март)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва

назорат қилиш маркази билан Бирлашган Араб Амирликларининг

Қимматли қоғозлар ва товарлар бўйича маъмурияти ўртасида

ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида

АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ*


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази ва Бирлашган Араб Амирликларининг қимматли қоғозлар ва товарлар бўйича Маъмурияти, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ўз давлатининг ваколатли органи ҳисобланиб,

қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг ўз давлатида қонунчилик талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадиган,

капитал бозорида халқаро фаолиятнинг кенгайиб бораётганлиги ва ушбу соҳада ўзаро фойдали ҳамкорликни жадаллаштириш зарурияти туғилаётганлигини эътиборга олган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Меморандум мақсади


Қимматли қоғозлар бозорини интеграллаштиришда Томонлар ўртасида бажариладиган ишлар самарадорлигини ошириш, маълумотлар билан алмашиш ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун бузилишлари аломатларини ўрганишда ёрдам кўрсатиш билан ҳамкорлик доирасини янада кенгайтиришни таъминлашда Томонлар ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш учун шароитлар яратиш мазкур Меморандумнинг мақсади ҳисобланади.



...