Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2008 й. 178-сон "Ўзбекистон-Корея "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2008 й.

N 178


ЎЗБЕКИСТОН - КОРЕЯ "UZ-SHINDONG SILICON"

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ ҚЎШМА

КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда геология-қидирув ишларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқори технологиялар индустриясини ривожлантириш учун хом ашё базаси ҳисобланган қаттиқ фойдали қазилмалар қазиб олишни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг "Shindong Enercom Inc." компанияси (Корея Республикаси) билан биргаликда Жиззах вилоятининг Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларида кварц ва кварцитлар конларини аниқлаш ва кейинчалик қазиб олиш мақсадида тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун "Uz-Shindong Silicon" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг:

Жиззах вилоятининг Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонлари участкалари доирасида техник кремний ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган кварц ва кварцитлар, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллари конларини аниқлаш бўйича геология-қидирув ишлари олиб бориш;

геология-қидирув ишлари натижалари бўйича техник кремний, шунингдек кремнийнинг поли- ва монокристаллари корхонаси ва сўнгра у асосида геология-қидирув ишлари олиб бориш давомида аниқланган конлар базасида микроэлектроника элементлари, шу жумладан, қуёш элементлари фотоэлектрик модуллар корхонаси ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритилиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига уч йил муддатга Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларини геологик ўрганиш учун ерости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун белгиланган тартибда лицензия берсин.


5. Жиззах вилояти ҳокимлиги "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига Заргар, Усмат ва Туркман истиқболли майдонларида ерости участкаларини геологик ўрганиш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича қўшма корхона фаолиятида иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари, шу жумладан, кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг буюртманомалари бўйича қўшма корхона фаолиятида иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилишини, шунингдек улар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Uz-Shindong Silicon" масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга белгиланган тартибда рухсатнома берилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 316-модда.