Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 17.07.2008 й. 210-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.08.2008 й. 1256-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.08.2008 й.
N 1256-2
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА
АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИНИНГ
17.07.2008 й.
N 210
БУЙРУҒИ
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш
қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Почта тўловлари хизматлари тўғрисидаги Битимга (Бухарест, 2004 йил 5 октябрь) қўшилиши ҳақида"ги ЎРҚ-132-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган (2003 йил 16 июлда 1256-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин (илова* қилинади).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Агентлик Бош директорининг ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Бош директор А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган