Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 2000 йил 19 май)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

халқаро автомобиль қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, иккала давлат ўртасида ва улар давлатлари ҳудудидан транзит тарзда йўловчилар ҳамда юкларни автомобилда халқаро ташиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда бу қатновни енгиллатиш истагида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ёки Россия Федерациясида рўйхатга олинган автотранспорт воситаларида иккала давлат ўртасида ҳамда уларнинг ҳудудидан транзит тарзда, шунингдек учинчи мамлакатларга/дан йўловчилар ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташишлар амалга оширилади.



2-модда


1. Йўловчиларни автобусларда мунтазам ташиш Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўртасидаги келишувга биноан ташкил этилади.


2. Бундай ташишларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари бир-бирига берадилар.

Бундай таклифларда ташувчининг номи, босиб ўтиладиган йўналиш, ҳаракат, тарифлар, ташувчи томонидан йўловчилар чиқариладиган ва тушириладиган тўхташ бекатлари, шунингдек ташишларни амалга ошириш мўлжалланадиган давр ҳамда унинг мунтазамлиги жадвали акс эттирилиши керак.


3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари ўз давлатлари ҳ

...