Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2008 й. 277-сон "Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2008 й.

N 277


ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛИШИ

КЕРАК БЎЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ТОВАРЛАРНИ

СОТИШ, ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ВА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларни ҳамда уларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шаисматов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 52-сон, 516-модда.