Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2008 й. ПҚ-1022-сон "2009 йил 4 январь якшанба дам олиш кунини 2009 йил 2 январь жумага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2008 й.
N ПҚ-1022
2009 ЙИЛ 4 ЯНВАРЬ ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2009 ЙИЛ 2 ЯНВАРЬ ЖУМАГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Янги йил байрами муносабати билан ҳамда аҳолини дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2009 йил 4 январь якшанба дам олиш куни 2009 йил 2 январь жумага кўчирилсин. 4 январь якшанба кунини иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов