Марказий банк Бошқарувининг 13.12.2008 й. 28/3-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.01.2009 й. 773-26-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.01.2009 й.
N 773-26
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
13.12.2008 й.
N 28/3
(N 578-9)
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(2009 йил 29 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги 15/3-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17 - Ўзбекистон
...