Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.1992 й. ПФ-438-сон "Илм-фанни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ва инновация фаолиятини ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
08.07.1992 й.
N ПФ-438
ИЛМ-ФАННИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ИННОВАЦИЯ
ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Фан-техника имкониятларини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда фаннинг аҳамиятини ошириш ҳамда муҳим тадқиқотлар ва инновация жараёнлари кенгайтирилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Илмий-тадқиқот институтларида ва олий ўқув юртларида хўжалик шартномалари асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари, шунингдек инновация ишлари 1992-1995 йилларда қўшимча қийматдан солиқ тўлашдан озод қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси илм-фанни ривожлантиришни ва инновация фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш юзасидан бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов