Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги) билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида аккредитация соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2008 йил 6 октябрь)
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги)
билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
ўртасида аккредитация соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
БИТИМ*
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,
бир томондан Ўзбекистон Республикаси ва иккинчи томондан Европа Ҳамжамиятлари ва уларга аъзо-давлатлар ўртасида шерикчилик таъсис этувчи 1996 йил 21 июнда имзоланган Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида Битим қоидаларига асосланиб,
аккредитация соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг фойдалилигини эътиборга олиб,
иккала Томоннинг иқтисодий
...