Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида реадмиссия тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Баённома (Тошкент, 2007 йил 4 июль)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

реадмиссия тўғрисидаги Битимни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

БАЁННОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисидаги Битимни (қуйида матнда "Битим" деб юритилади) амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни янада тўлиқроқ бошқариш юзасидан ўзаро истакларини билдирган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Ўзбекистон Республикаси ёки Россия Федерациясининг фуқаролиги қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланади:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун: дипломатик паспорт, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаросининг гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун гувоҳнома;

б) Россия Федерацияси фуқароси учун: дипломатик паспорт, хизмат паспорти, Россия Федерацияси фуқаросининг Россия Федерацияси ҳ

...