Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Минск, 2008 йил 19 июнь, ЎзР Президентининг 19.11.2008 й. ПК-1000-сон қарори билан тасдиқланган, 2008 йил 24 декабрдан кучга кирган)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши кураш соҳасида

ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

барча шаклдаги жиноятчилик давлат, жамият ва шахс хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши, ҳаётнинг барча соҳаларида намоён бўлиши ҳамда жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ахлоқий, маданий ва маънавий асосларига путур етказишини эътироф этган ҳолда,

жиноятчилик ривожланишининг кўламлари ва йўналишларидан жиддий ташвишга тушганини ифода этиб,

наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар ноқонуний айланиши ҳамда терроризм ва уюшган жиноятчилик ўртасида алоқаларнинг кучайиб бориши ҳолатини қайд этиб,

Томонлар давлатлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчилик, хусусан унинг уюшган шаклларига қарши кураш соҳасида халқаро шартномаларига амал қилган ҳолда,

жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликка катта эътибор қаратган ҳолда ва инсоннинг умумэътироф этилган ҳуқуқлари ва эркинликларига тегишлича риоя этиш билан ушбу соҳада имкон қадар кенгроқ ва самаралироқ ҳамкорлик қилиш истагини билдириб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосан, шунингдек миллий қонунчилик ҳамда Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонлар давлатларининг халқаро мажбуриятларига мувофиқ фаолият олиб борган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида қелишиб олдилар:



1-модда. Ҳамкорлик соҳалари


1. Томонлар жиноятчиликнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва фош этишда ҳамкорлик қиладилар, хусусан:

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, озодлиги ва қадр-қимматига, шунингдек мулкка қарши

...